“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг “Реал”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Ҳар йил бир хил гаплар. Миш-мишлар мени хавотирга солмайди, мен “Реал” билан алоқа қилганим йўқ”, — дейди Роберт.
Аввалроқ, ҳужумчи “Реал”га ўтишга қизиқаётгани ва унинг агенти клуб президенти Флорентина Перес билан музокаралар ўтказгани хабар берилганди.