Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сардор Рашидов гол урди, аммо «Ал-Жаиш» ютқазди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қатар юлдузлар лигасининг 12-тури доирасида бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди. Жумладан, "Ал-Жаиш" ўз майдонида "Умм Салал"ни қабул қилди.

Ўйинни меҳмонлар фаол бошлашди ҳамда 15-дақиқага келиб иккита гол уришди. Баҳснинг 63-дақиқасида "Умм Салал" ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Баҳснинг 74-дақиқасида Сардор Рашидов "Жаиш"нинг дастлабки голини урган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Ромариньо фарқни минимумга қисқартирди. Аммо духайлликлар ўйинни қутқариб қола олмадилар. Боз устига 83-дақиқада "Ал-Жаиш" футболчиси Матнаний майдондан четлатилди.

Сардор Рашидов мазкур баҳснинг 21-дақиқасида Весам Ризиқ ўрнига захирадан майдонга тушди ва ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди. Унинг Қатар чемпионатидаги голлари сони 8тага етди.

Бу "Ал-Жаиш"нинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. Жамоа ҳамон 23 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:02, 09.12.2015.
Ўқилди: 5439 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик