Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Риёд Маҳрез "Лестер"нинг Англия чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Лестер" жамоаси етакчиларидан бири, жазоирлик 24 ёшли футболчи Риёд Махрез ўз жамоасининг АПЛдаги ғалабали ўйинлари ва мавсум охиригача бўладиган имкониятлари ҳақида айтиб ўтди.

У "Лестер"нинг лигадаги иштироки ва имконияти тўғрисида фикр юритар экан, биринчи навбатда лигада жон сақлаб қолишни кафолатлайдиган 40 очкони йиғиб олиш кераклигини таъкидлаган.

"Биринчи навбатда АПЛда қолиш масаласини ҳал қилиш керак, шундан сўнг каттароқ ютуқлар ҳақида ўйлаш мумкин", дейди футболчи.

"Мен ўз ўйинимга ишонаман. Мен нималарга қодирлигимни яхши биламан. Қачонки голлар уришда давом этар экансан, ўзингга бўлган ишонч орта боради ва кўпроқ гол уриш учун интиласан", дейди Махрез.

Маълумот учун, жорий мавсумда ушбу футболчи "Лестер" сафида 14та ўйинда иштирок этиб, 10та гол урди ва 6та голли узатма амалга оширган ҳолда, лиганинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири бўлиб турибди.

"Лестер" эса 15 турдан 32 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг энг юқори ўрнидан жой олган. 1 йил олдин қуйи лигадан чиқиб келган жамоа ўтган мавсумда лигада аранг жон сақлаб қолганди. Жамоа бу мавсумнинг биринчи даврасида фақат биргина мағлубият қайд этди, "Арсенал" бу жамоани сафарда 5:2 ҳисобида енгган. "Лестер" биринчи давранинг қолган ўйинларини "Челси", "Эвертон", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" каби жиддий рақибларга қарши ўтказади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 01:25, 11.12.2015.
Ўқилди: 3391 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.