Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Флик нима сабабдан Бастонининг «Барселона»га ўтишини тақиқлагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг «Барселона»га эҳтимолий трансфери амалга ошмади, чунки «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 27 ёшли футболчи номзодини маъқулламади. Бу ҳақда Sport.es нашри журналист Маттео Мореттога таяниб хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, германиялик мутахассис Бастонининг техник кўрсаткичлари унга кучли прессинг остида юқори интенсивлиқда ўйнаш имконини беришига шубҳа қилмоқда. Шу сабабли, Каталония клуби спорт директори Деку бошқа вариантларни ўрганишни бошлади.

Аввалроқ Моретто Флик Бастонининг сифатларини баҳолаш билан шуғулланаётгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, ОАВда Бастонининг «Интер»дан «Барселона»га трансфер суммаси 50–60 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги айтилганди.

Киритилди: 17:07, 24.05.2026.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик