Notice: Undefined index: HTTP_REFERER in /var/www/www-root/data/www/extra-storage/stadion.uz/index.php on line 2
1-лига ислоҳотга муҳтож мусобақа?!
Кириш Регистрация
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
07/11 13:00 Сидней 0-1 Санфречче Хиросима
07/11 15:00 Себу 2-9 Муангтонг Юнайтед
07/11 15:00 Чонбук Моторс 1-0 Селангор
07/11 16:00 ОКМК 2-2 Олимпик
07/11 17:00 Истерн 1-2 Кая-Илоило
07/11 17:00 Лион Сити Сэйлорс 2-3 Персиб
07/11 17:00 Жечжианг 1-2 Порт
07/11 18:15 Динамо 1-2 Локомотив
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор - Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия

1-лига ислоҳотга муҳтож мусобақа?!

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига ўйинлари поёнига етди ва энди мазкур мусобақа билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларимизни билдирганди. Муболаға эмас, бир неча йиллардан буён қуйи дивизион учун қўлланилаётган тизимнинг нақадар нотўғрилиги тез-тез тилга олиниб, оммавий ахборот воситаларида кўп бора ёритилса-да, мазкур мусобақани ўтказишга масъул мутасаддилар бунга эътибор қаратишмади. Оқибатда, икки гуруҳ ва икки босқичда ташкил этилаётган биринчи лига  нуфузини деярли йўқотиб қўйди, мухлисларнинг ушбу мусобақага бўлган қизиқиши сусайди. Бу ҳол ишқибозларнинг стадионга ташрифида  ҳам яққол кўзга ташланди.

Маълумки, ниҳоясига етган мавсумни 20та жамоа «Ғарб» ва «Шарқ» минтақаларида бошлашди. Боз устига, олдинги йиллардаги каби дастлабки босқичдан сўнг ўз минтақаларида охирги икки ўринни эгаллаган жами тўртта жамоа ғалвирдан тушиб қолиб, футбол мавсуми айни қизиган паллада боши берк кўчага кириб кетишди. Ачинарлиси, яхши ниятлар билан ушбу клублар сафига қўшилган, маҳорат ва тажриба бобида ўсишга эришаётган ўнлаб ёш чарм тўп усталари кутилмаган тўсиққа дуч келиб, эндигина очилаётган қирраларини намоён этишдан мосуво қолишди. Қизиғи шундаки, иккинчи босқич якунига кўра, сўнгги икки поғонани эгаллаган - «Локомотив-БФК» ва «Ғиждувон» ғовга йўлиқиб, «пулька»га жўнашди. Ахир улар биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган эдилар-ку! Наҳотки, ушбу икки жамоа  биринчи лиганинг аутсайдери ҳисобланишса. Майли, шундай бўла қолсин. Унда биринчи босқичдан кейин мусобақадан чиқариб юборилган тўртта жамоани қандай аташ мумкин? Мана, мантиқ, мана, биринчи лига.

Бу йилги тизимнинг яна бир ажабтовур жиҳатига нигоҳ ташлаймиз. Жорий йилги регламент  бўйича олий лиганинг аутсайдери, яъни Самарқанднинг «Динамо» клуби биринчи лига пешқадами - Тошкент шаҳрининг «Обод» жамоаси билан ҳақли равишда ўрин алмашди. Аксинча, кучлилар сафида 15-ўринга жойлашган «Сўғдиёна» эса қуйи лигада иккинчи поғонани банд этган «Оқ-тепа» билан ўзига хос ўтиш учрашувида куч синашди. Кутилганидек, олий лига вакили ўз ўрнини сақлаб қолди. Аслида, бундай бўлишини олдиндан башорат қилиш мушкул эмасди. Шу ўринда савол туғилади: нима учун биринчи лиганинг иккинчи жамоасига  ҳам тўғридан-тўғри олий лигада иштирок этишга рухсат берилмади?...

Умуман, ҳар йили бўлгани каби жорий мавсумда ҳам айрим жамоаларнинг сафар учрашувларига бормаслик ҳолатлари кузатилди. Баъзилари эса бор-йўғи 11 нафар футболчи билан манзилга етиб келишди. Улар сафида массажчи у ёқда турсин, ҳатто шифокорнинг йўқлиги дилни хижил қилди. Дарвоқе, баъзи клубларнинг раҳбарлари пулни тежаш мақсадида тиббиёт ходимларидан воз кечганлиги айни ҳақиқат. Жамоаларнинг аксариятида матбуот котиби ҳам йўқ. Ҳатто, қайсидир клубларнинг бош мураббийлари ёрдамчисиз фаолият юритишди. Албатта, бу профессионал футболга зид. Аммо негадир, футболимизда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга ҳеч ким ошиқмаяпти.

Бизнингча, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) мутасаддилари мусобақа ўтказиш билан чекланиб қолмай, жойларга чиқиб, тегишли ҳокимликлар, клублар президентлари ва ҳомийлар билан учрашиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва истакларини билдирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ваҳоланки, буни давр тақозо этяпти. Ахир жамоа бошлиғисиз, шифокорсиз, ёрдамчи мураббийсиз, матбуот котибисиз клуб клубми? Биринчи лига олдинга силжиш ўрнига орқага чекинаётганидан далолат бу. Очиғи, унинг ислоҳотга муҳтожлиги сезиляпти.

Энди эса биринчи лигани ўтказиш тизимини янгилаш бўйича таклифларимизни киритамиз.

 

1-таклиф:

Мусобақани икки - «А» ва «В» гуруҳда (икки босқичда эмас)  олиб бориш мумкин.  Ҳар бир гуруҳда 10тадан 14тагача клуб иштирок этади. Жамоаларни гуруҳларга тақсимлашни уларнинг жойлашган ҳудудига қараб эмас, аксинча, қуръа натижасига асосан амалга оширилади. Шу тариқа мусобақанинг қизиқарли ўтиши таъминланиши турган гап. У ҳолда:

а) икки даврали ўйинлардан сўнг ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа (агар гуруҳлардаги жамоалар сони кам бўлса) тўғридан-тўғри олий лига йўлланмасига эга бўлади ёки ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа  «тўртлик» турнирида иштирок этиб, давравий тизимда омадли иккита жамоани аниқлашади;

б) ушбу тизимда биринчи лиганинг ҳеч бир вакили олий лига аутсайдери билан ўтиш ўйинида қатнашмайди.

в) ўз навбатида, ҳар бир гуруҳда сўнгги икки ўринни эгаллаган жами тўртта жамоа «пулька»да қатнашади ёки тўғридан-тўғри биринчи лигани тарк этади.

                                                           2-таклиф:

Биринчи лигани бир гуруҳда, 16 ёки 18та жамоа иштирокида икки даврали тизимда олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ундан кўпи ортиқчалик қилади. Бу ерда жамоаларнинг сарф-харажатларини тежаш кўзда тутилган. Асосийси, мусобақага моддий ва иқтисодий жиҳатдан таъминланган жамоаларнинг қўйилиши биринчиликни юқори савияда ўтишига хизмат қилади. Бу ҳолда:

а) мусобақа якуни бўйича дастлабки икки ўринни банд этган жамоалар тўғридан-тўғри олий лигага йўлланма олишади;

б) ушбу тизимда ҳам олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида ўтиш учрашуви бўлмаслиги керак;

в) биринчи лигада сўнгги тўрт ўринни эгаллаган клублар  «пулька»да қатнашадилар ёки сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоа  тўғридан-тўғри биринчи лигани тарк этади. Иккинчи вазиятда «пулька»да куч синашадиган вилоятлар жамоаларининг биринчи лигага чиқиш  имконияти ортади.

Албатта, булар бизнинг таклифимиз, холос. Ўз навбатида, мутахассисларнинг биринчи лига нуфузини оширадиган фойдали лойиҳаларни амалга татбиқ этишларига ишонч билдирамиз.

Икром Худойберганов, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:45, 11.12.2015.
Ўқилди: 3637 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.