"Барселона" кетма-кет учинчи ўйинда дуранг натижа қайд этмоқда. Жамоа "Валенсия", "Байер" билан ўйинлардан кейин Ла лига доирасида ўз майдонида "Депортиво" билан дуранг ўйнади.
Бугунги учрашув жамоалар иштирокида ўтган мавсумнинг сўнгги турида бўлиб ўтган баҳс сценарийсининг худди ўзи бўлди.
Биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасидан чиройли зарба билан ҳисобни очди. Ғалаба учун битта гол камлик қилишини каталонияликлар "Валенсия" билан ўйинда ҳис қилишганди. Шу боис жамоа иккинчи бўлимда ҳам олдинга ташланди ва Ракитичнинг кучли зарбаси билан ҳисобни 2:0га етказди.
Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида Энрике Ракитич ва Альбани майдондан олиб, Сержи Роберто ва Матьёни туширди. Натижада мезбонларнинг ўйинида бузилиши юзага келди. Бундан эса "Депортиво" фойдаланиб қолди. 77-дақиқада Перес, 86-дақиқада Бергантиньос дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклаб қўйишди. Қолган дақиқаларда каталонияликлар рақиб дарвозага йўл топа олишмади.
Мазкур очко йўқотишдан кейин "кўк-анорранглилар" асосий рақибларни ўзларига етиб олишга имкон беришди. "Атлетико" "Барселона"га етиб олиши, "Реал" эса очколар фарқини 2тага келтириб қўйиши мумкин.
Ла лига, 15-тур
Барселона – Депортиво 2:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Месси, 2:0 – 62 Ракитич, 2:1 – 77 Перес, 2:2 – 86 Бергантиньос.
Барселона – Браво, Пике, Альба (Матье, 77), Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Серджи Роберто, 72), Маскерано, Иньеста, Сандро Рамирес (Мунир, 68), Месси, Суарес.
Депортиво – Люкс, Луизинью (Домингес, 46), Сидней, Аррибас, Хуанфран (Мигел Кардозу, 70), Перес, Бергантиньос, Лауре, Фажр, Наварро, Родригес (Луис Альберто, 58).