«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Депортиво»га қарши кечган (2:2) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бугунги ўйин ҳеч бир жиҳатига кўра олдинги турдаги «Валенсия»га қарши баҳсга ўхшамайди. Бир ҳафта олдин биз анча тартибли ўйин ўтказгандик. Бу сафар эса ҳимояда эҳтиёткорликни эсдан чиқардик. Биринчи таймда рақиб ҳимоясини ёриб ўтишнинг деярли имкони бўлмади. Иккинчи таймда эса ҳаммаси биз ўйлагандек кетаётганди. Лекин рақибларимиз ҳисобни қисқартирганидан сўнг назоратни қўлдан чиқардик. Ўйин сўнггига келиб руҳий устунлик тўлиқ рақибга бериб қўйдик. Ўз кучига ишончи ортган “Депортиво” футболчилари ҳатто учинчи голни ҳам уришлари мумкин эди”, — дейди Энрике ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.