Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Рой Жонс Россия байроғи остида ўтказган илк жангида нокаутга учраб, мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг кузида Россия фуқаролигини қабул қилган америкалик машҳур боксчи Рой Жонс ўзининг навбатдаги жангини (Россия байроғи остида илк жангги - таҳририят изоҳи) 12 декабрь куни Москва шаҳрида ўтказди. Унинг рақиби биринчи оғир вазн тоифасида собиқ WBO йўналиши чемпиони британиялик 35 ёшли Энцо Маккаринелли бўлди.

Москвадаги «ВТБ Ледовый дворец» спорт аренасида ўтказилган жангнинг тўртинчи раундидаёқ Рой Жонс нокаутга учради.

"Янги россиялик"нинг илк жанги томошаси учун чипталар нархи жуда қиммат бўлганига қарамасдан (нархлар 2000 рублдан бошланган) россияликлар аренани тўлдиришган. Лекин жанг тез тугаб қолгач ва Жонс мағлуб бўлгач, баъзи ташриф буюрувчилар "Россия паспортини қайтариб бериш"ни сўраб қичқира бошлашган.

Қайд этиш керакки, 35 ёшли британиялик боксчи 46 ёшли собиқ жаҳон чемпионини полга қулатгач, у анча вақтгача ўзига кела олмаган. Унга ҳатто кислород ниқоби тақишга тўғри келган. Уни тиббиёт ходимлари рингдан замбилда олиб чиқиб кетишган.

“Мен ҳеч қачон ушбу жанг фаолиятимдаги сўнггиси бўлади, демаганман. Матбуотда шу ҳақида хабарлар пайдо бўлибди. Ўзимни қандай ҳис қилишимга қараб якуний қарорни қабул қиламан. 12 декабрь кунги жангда ғалаба қозона олмаган тақдиримда ҳам, агар ўзимни яхши ҳис қилсам, катта боксдан кетмайман”, — деган эди Рой Жонс жангдан олдинроқ.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:34, 13.12.2015.
Ўқилди: 5260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.