Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Яхшими, ёмон?»

Баҳо:
+ | -

Европа ва Осиё чемпионатларида жамоалар сони 16 тадан 24 тага оширилиши яхшими ёмонми?

ЁМОН

Ёмон, албатта. Бунга иккита жиддий сабаб келтираман.

БИРИНЧИСИ, жамоалар сонининг гуруҳ баҳслари якунига жиддий таъсир ўтказиши.

Ёшлигим 24та жамоа курашининг мантиқсизликларини излаб ўтиб кетган. Мени яна қийнашмоқчи улар.

Жамоалар сони ЖЧларда ҳам 24та бўларди, эсингизда бўлса. 32та қилиб қутқардилар. 24 шундай рақамки, уни 4га бўлса бўлади, яъни гуруҳлашнинг иложи бор. Бироқ, унинг ярми ҳисобланган 12дан 8та жуфтлик ясаб бўлмайди. Шунинг учун, унга 4та жамоани қўшадилар, 4тани ясаш учун эса “энг яхши учинчи ўрин”ларни ўйлаб топадилар. Мана шу қўшимчалар мухлис зотини қийнаб ташлайди. Математик қилиб юборади. Нуфузли турнирларга ярашмайдиган ноқислик деб биламан буни. Конкретликдан йироқ, иложсизликдан тузилган регламент. Бошқа нарса эмас. Жаҳон, Европа ва Осиё чемпионатларида кураш гуруҳ баҳсларида шундоғам жиддий кечади. Уни сунъий йўл билан ясалган кураш безаб қўя олмайди.

2002 йилги ЖЧда 32та терма жамоа қатнашадиган бўлди. Ўша пайтларни эслайман. ФИФА томонидан терма жамоаларнинг ошиши кўпчиликка айнан 32 деган рақам эътибори билан маъқул тушганди. 32дан роппа-роса 16та жамоа кейинги босқичга ҳаққоний йўл билан чиқиши тасдиқланган эди. Олдин эса аҳвол қандай эди: Бир гуруҳдан бир жамоа 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқади, бошқасида эса тўплар нисбати ва очколари ҳисобига қолиб кетади. Қани адолат? Униси бошқа жамоалар билан ўйнаган, буниси бошқалари билан. Иккаласини бутунлай бошқа томондаги курашлари эвазига таққос қиладилар. Мана шуниси алам қиларди олдин.

ЖЧ-94да Италия гуруҳидан учинчи ўринни олиб чиққан ва финалга қадар етиб келган эди. Бу италияликлар томонидан ижобий баҳоланар, аммо ўша йилги мундиалда қатнашган ва учинчи ўрин билан уйига Италиядан эртароқ равона бўлган терма жамоалар учун ноҳақ натижадир. Нега у чиқадию, биз кетишимиз керак, деган ички алам сизади ҳар кимда. Мана шу жиҳатдан ҳам, ўша пайтдаги мусобақалар мукаммалликдан йироқ эди, деб ҳисоблайман. Катта турнирларнинг ташкилотчиларига бу янада кўпроқ муаммо келтиришини гапирмай қўя қолай. Ким кетади, ким кетмайди уйига. Қуръада ҳам кўзни қамаштириб ташлайдиган математик ҳисоб-китоблар. Айқаш-уйқаш бўлиб кетган ҳаммаси. Терма жамоалар сони 32та ё 16та бўлса, бу муаммолар осонликча бартараф бўлади. Биринчи ва иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга чиқадилар ва у ерда бир гуруҳнинг ғолиби кейинги гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан ўзаро баҳслашади. Классик ёндошув. Ҳозир Европа ва Осиё чемпионатлари иштирокчилари сонини ошириб, ана шундай ҳамма кўриб турган муаммони яна тақдим этиш арафасида. Яна бизни математикка айлантирмоқчилар.

ИККИНЧИ сабабини келтираман энди. Бу сабабимнинг номи САВИЯ деб аталади. Ҳа, савия. Осиё чемпионатини гапирмай қўя қолай, Европада ҳам ҳали жамоалар сони ошишга лойиқ эмас.16та терма жамоа идеал кўриниш эди. Бир қитъадан битта мусобақада қатнашишиши мумкин бўлган энг катта сон, деб ўйлайман. Энди 24тага айлантирдилар. Бунда, албатта, Албанияга ўхшаш кичкина ўлкалар манфаати ҳисобга олинган. Буни ҳам тушундик. Бироқ, “морожний егани борадиганлар” одатда турнир савиясининг тушишига сабаб бўлади. Катта ҳисобли ўйинлар гувоҳи бўламиз. 24 рақами билан бузилган мувозанат янада бузилади. Айнан шу жамоалар иштирок этаётган гуруҳлардаги 3-ўринлар ноҳақларча кейинги босқичга йўл олишлари мумкин. Заиф жамоалар қанча кўпайса, кучлиларнинг ҳақиқий кучини аниқлаш қийинлашади янада.

Мен бу йилги саралаш баҳсларда Голландиянинг қолиб кетгани етмаганидек, Албанияю Венгрияларнинг қўшилиб олганидан афсусдаман. Улар иштирокидаги ўйинларни кўрдим. Жамоалар сони ошаётганлиги учунгина улар қўшилиб қолганликларини ҳис қилдим. Айниқса, 4та плей-офф баҳсини кузатар эканман, бу хулосам янада қатъийлашди. “Ўлганнинг куни”дан қулоғидан тортилаётган жамоалар Европа чемпионатининг финал қисмига лойиқ эмасликлари ҳаммага очиқ ойдин кўриниб қолди. Иштирокчиларнинг 16талиги ҳозирча энг яхши вариант эканлигини англаб етдилар. Бироқ, энди кеч. Евро майдонларига биргина Бейли бор Буюк Британиянинг майда давлатчалари ҳам боради. Шунақа. 16талик пайтида ҳам ошиқчалик кузатилган бўлса, энди ярми чиқитга чиқиб кетаётганида УЕФА раҳбарлари қаттиқ пушаймон бўладилар, деб ўйлайман. Бу қарор ўта ноўғри бўлганини ўшанда ҳаққи роқт англайдилар.

Европада шунақа аҳвол бўлса, энди Осиёни тасаввур қилинг. Осиё чемпионатига аслида 16та жамоа ҳам кўп. “Отдан қолма, байталим!” дегандек, ярашса ярашмаса, бизда ҳам шу йўлга ўтмоқдалар. Энди буёғига ёзиб ўтирмайман. Чунки роса кулгим қистаяпти. Четроққа чиқиб кулиб келай, рози бўласиз…

Хайрулла Ҳамидов. “Чемпион” газетаси.

Манба: gol.uz
Киритилди: 08:27, 15.12.2015.
Ўқилди: 10907 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.