Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Қорақалпоғистонлик футболчилар Олий лига-2015ни қандай ўтказишди?

Баҳо:
+ | -

Олий лига-2015 якунлари туркумидаги турли хил янгиликларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар Қорақалпоғистонлик футболчилар ушбу мавсумни қандай ўтказишгани ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Саламат Қуттибоев
Саламат мавсумни “Олмалиқ” жамоаси таркибида ўтказди. У бу мавсумда 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозаларини 5 марта ишғол қилиб, 1 голга ҳаммуалифлик қилди. Шунингдек 8 та учрашувда ҳакамалар томонидан огоҳлантирилди. Қутибоев жамоанинг асосий футболчиси эканлигини исботлади.

Ойбек Нурбоев
Ойбек биринчи даврани Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказиб, 11 та учрашувда бир гол уришга муваффақ бўлди. Иқтидорли ҳимоячи иккинчи даврада Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Қўқон-1912”га бориб қўшилди. Нурбоев мазкур клуб сафида атиги 3 та учрашувда майдонга тушди. Эътиборли жиҳати 27 ёшли ҳимоячи мавсум давомида бирорта ҳам карточка олмади.

Наврўзбек Алимов
Наврўз мавсумни “Пахтакор”да бошлади. Бироқ 23 ёшли ҳужумчи “шерлар” сафида ўзини кўрсата олгани йўқ. Атиги 2 ўйинда майдонга тушган футболчи бир мартадан сариқ ва қизил карточка олди. Алимов иккинчи даврада собиқ жамоаси “Қизилқум”га қайтди. Наврўз навоийликлар сафида 14 ўйинда иштирок этиб 3 та голга муаллифлик қилди. Шунингдек у 3 марта сариқ карточка “ишлаб” олди.

Азамат Бобожонов
Бобожонов ушбу мавсумни “Навбаҳор”да ўтказди. Мавсум Азамат учун жудаям омадсиз кечди. У атиги 4 та учрашувда майдонга тушди холос. Ана шу ўйинларда 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Бобожонов ўзини кўрсата олгани йўқ. Азамат балки кейинги мавсумни бошқа жамоада ўтказар.

Темур Турдиев
Темур биринчи даврани “Бухоро”да ўтказиб, 2 та учрашувда майдонга тушди. Мураббийлар ишончини қозона олмаган ҳимоячи иккинчи даврада Нукуснинг “Орол” жамоасига қайтиб келди.

Азамат Алланиязов
Азамат биринчи даврани жароҳати боис ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Жароҳатдан фориғ бўлганидан кейин эса яна олдингидек голеодорлик қобилиятини намоён қилди. Алланиязов чемпионатда 13 учрашувда майдонга тушиб, 6 та голга муаллифлик қилди. 26 ёшли ҳужумчи бир марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 12:41, 15.12.2015.
Ўқилди: 4400 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик