Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 – 28 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида иккинчи ўқув – йиғин жараёнини олиб боради.
Келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААдаги дастлабки йиғинни 2 – 14 декабрь кунлари Ажманда ўтказганди. Йиғин давомида улар “Ажман”га қарши ўртоқлик учрашувида йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Яна бир назорат учрашувида Япония олимпия терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.
Иккинчи йиғида жамоа учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Ўртоқлик учрашувлари:
20 декабрь – КХДР
23 декабрь – Сурия
27 декабрь – Қатар
Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз
Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)
Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Акром Комилов (“Бунёдкор”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Абдуллоҳ Олимов (“Пахтакор”) Достон Турсунов (“Нефтчи”), Мухсин Убайдуллаев (“Пахтакор”) Владимир Козак (“Пахтакор”)
Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Қувондиқ Рўзиев (“Локомотив”), Ҳусниддин Ғофуров (“Явор” - Сербия), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Темур Ҳакимов (“Оқтепа”)