Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Жозе Моуриньонинг "Челси" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. У бу ҳақида эшитганидан сўнг афсусга тушган ва мамлакатда унинг учун бошқа иш топилиши мумкинлигини билдирган. Бу ҳақда ITV телеканали журналисти Крис Шип ўз твиттерида ёзган.
"Бош вазир ҳамиша кимдир ўз ишини йўқотса қайғуга тушади. Айни вақтда статистик маълумотларга кўра, Буюк Британияда 740 мингдан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд", дейилган Кэмероннинг матбуот хизмати хабарида.
"Челси" 17 декабрь куни икки томоннинг розилиги асосида Жозе Моуриньо билан ҳамкорликнинг тугатилгани ҳақида маълум қилди.
Англия чемпионатининг 16 туридан кейин "Челси" 15 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда турибди.
57 ёшли бу мутахассис 2004 йилдан 2007 йилгача ҳам жамоани бошқарганди. У 2013 йилда Лондонга қайтди ва ўтган мавсумда "Челси"га Англия чемпионати ва Лига кубогида ғолибликни олиб берди.