Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Локомотив” мавсум якунларига бағишлаб тадбир ўтказди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 17 декабрь куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг кичик банкетлар залида “Локомотив” футбол клубини тақдирлаш маросими ўтказилди. Жуда қизғин кечган байрам тадбирида бир қатор хонандалар ўз чиқишлари билан кечага ташриф буюрганларни хушнуд этишди.

Аввалига “Ўзбекистон Темирйўллари” акционерлик жамияти бошқарув раиси биринчи ўринбосари Деҳқонов Даврон Тўлқунович кечани очиб, “Локомотив” футбол клубини жорий мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритгани ҳамда Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучгани билан табриклади.

Тадбирнинг энг асосий қисми шубҳасиз “темирйўлчилар”га кумуш медаллар топшириш маросими бўлди. Ундан аввал эса “Локомотив”нинг бу йилги фаолиятига оид видеоролик катта экранда намойиш этилди. Ундан сўнг мавсумдаги энг чиройли 10та гол залга йиғилганлар ҳукмига ҳавола қилинди. “Локомотив” футбол клубига кумуш медалларни Деҳқонов Даврон Тўлқунович, шунингдек ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов топширишди.

Тадбирнинг энг сўнгги қсмида эса “Локомотив” футбол клуби Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов бу мавсумда ўзини кўрсатган “Энг яхши футболчилар”га клуб томонидан эсдалик совғаларни топширди. Йил якунларига кўра, қуйидаги номинациялар бўйича футболчилар ғолиб деб топилишди.

1. “”Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” – Эркин Саидов (футбол мактаб директори)
2. “Энг яхши тўпурар” – Санжар Шоаҳмедов
3. “Энг яхши ёш футболчи” – Икром Алибоев
4. “Энг интизомли футболчи” – Тимур Кападзе
5. “Энг яхши дарвозабон” – Игнатий Нестеров
6. “Энг яхши ҳимоячи” – Неманья Яничич
7. “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Лутфулла Тўраев
8. “Энг яхши ҳужумчи” – Марат Бикмаев

photo_2015-12-18_14-13-47 photo_2015-12-18_14-14-03 photo_2015-12-18_14-14-17 photo_2015-12-18_14-14-27 photo_2015-12-18_14-18-16 photo_2015-12-18_14-18-32 photo_2015-12-18_14-18-45 photo_2015-12-18_14-19-06 UFF_2774 UFF_2800 UFF_2833 UFF_2893

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:29, 18.12.2015.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик