"Бавария" жамоаси италиялик мутахассис Карло Анчелотти билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган. Football Italia нашри хабарига кўра, Анчелотти кейинги 3 мавсум давомида мюнхенликлар жамоасини бошқариб боради ва йилига 15 миллион евро миқдорида маош олади.
Бундан олдинроқ ҳам Marca нашрида Анчелотти "Бавария" билан 3 йиллик шартнома тузиши ҳақида хабар қилинганди.
Кейинги ҳафта бошида бу келишув ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг ҳозирдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мюнхен жамоаси билан шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
У янги мавсумда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан бирини бошқариши мумкин.