Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Мессининг рекордлари (2-қисм)

Баҳо:
+1 | -

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг рекордлари ҳақидаги мақоланининг иккинчи қисмини эътиборингизга хавола этамиз. Биринчи қисмига ҳавола.

11. Бир мавсумда “ Барселона ” таркибидада энг кўп гол урган футболчи
Месси 2011/12 йилги мавсумда чемпионатда 50, Чемпионлар лигасида 14, кубокда 3 ва бошқа турнирларда 6 гол урди. Бутун мавсум мобайнида киритган голлари сони эса 73 тани ташкил этди. Шу тариқа у “кўк анор ранглилар” сафида бир мавсумда энг кўп гол руган футболчига айланди.

12. “Барселона”нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги энг яхши тўпурари
Лео Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида рақиблар дарвозаларига 4 гол уриб, клубнинг мазкур мусобақадаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

13. “Барселона” сафида бир мавсумда энг кўп “хет-трик”ка эришган футболчи
Аргентиналик даҳо 2011/12-йилги мавсумда “Барселона” либосида майдонга тушган барча мусобақаларда 10 марта “хет-трик” қайд этишга муваффақ бўлган. Шу тариқа у Каталонияликлар учун бир мавсумда энг кўп “хет-трик”ка эришган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

14. Испания чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи
Месси 2011/12-йилги мавсумда Испания чемпионатида ўз ҳисобига 50 та гол ёздириб қўйди ва бир мавсум аввал Роналду томонидан ўрнатилган рекордни парчалаб ташлади.

15. Испания чемпионатида бир календар йилида энг кўп гол урган футболчи
Лео 2012-йили Испания чемпионатида жами 59 та гол урган ва бу борада ҳам яққол рекордчи ҳисобланади.

16. Испания чемпионатида бир мавсумда уйдаги ўйинларда энг кўп гол урган футболчи
Месси 2011/12-йилги мавсумда ла Лигадаги 50 голининг 35 тасини “Камп Ноу”да нишонлаган. Шу тариқа ҳужумчи ла Лигада бир мавсумда уйдаги ўйинларда энг кўп гол урган футболчига айланди.

17. Испания чемпионатида бир мавсумда сафарда энг кўп гол урган футболчи

Лионель кейинги мавсумда, аниқроғи 2012/13-йили Премьерода бир мавсумда сафарда энг кўп гол урган футболчига аталган рекордни ҳам ўзиники қилди. Месси ўша мавсум 46 та голининг 24 тасини меҳмондаги ўйинларда киритган эди.

18. Испания чемпионатида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи
2012/13-йилги мавсум Месси учун рекордлар даври бўлган эди. Ўша мавсумнинг биринчи даврасида “Барса” ҳужумчиси рақиблар дарвозаларини 28 марта ишғол қилиб, Ла Лигада биринчи даврада энг кўп гол урган футболчига тегишли бўлган рекордни забт этди.

19. Испания чемпионатида иккинчи даврада энг кўп гол урган футболчи
2011/12-йилги мавсумнинг биринчи даврасида 22 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида Роналдудан орқада қолаётган Месси, иккинчи даврада 28 та гол киритиб, якунда ғолибликни қўлга киритди. Шу тариқа Лионель Ла Лигада иккинчи даврада энг кўп гол урган футболчи сифатида тарих саҳифаларидан ўрин олди.

20. Испания чемпионатида энг кўп “дубл”да эришган футболчи
Аргентиналик ҳужумчи 2004-йилдан буён Испания чемпионатида 79 марта “дубл”га эришган. Ла Лигада бошқа ҳеч қайси футболчига бунчалик кўп “дубл” қайд этиш бахти насиб этмаган.

Давоми бор…

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:45, 19.12.2015.
Ўқилди: 3836 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.