Украинанинг "Металлист" ва "Арсенал" клубларида тўп сурган собиқ футболчи Лаша Жакобия ўз вақтида Киевнинг "Динамо" клубида тўп сурган Максим Шацкихдан "Мерседес" автомобилини сотиб олгани ва кейинчалик уни Жаба Канкавага сотиб юборганини айтиб ўтди.
"Қандай қилиб Шацкихдан автомобилини сотиб олганман? Мен Киевдан машина сотиб олишни истаб юргандим. Керакли уловни қидириш учун эса вақт йўқ эди. Ўша вақтларда Саня Максимов билан дўстлашиб қолгандим. Ундан машина сотадиган танишлари ҳақида сўрадим. Орадан икки кун ўтгач Макснинг "Мерседеси" менга ўтиб бўлган эди. Менга уни Шацкихнинг ўзи олиб келиб берган. Кейинчалик ўша "Мерседес"ни Жаба Канкавага сотиб юборганман. У беш йилча уни миниб юрган", - дейди собиқ футболчи.