Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

“Металлург-2016”: қандай ўзгаришлар кутилаяпти

Баҳо:
+ | -
Бекободнинг “Металлург” жамоаси мураббийлар штабининг кенгайтирилган йиғини бўлиб ўтди. Унда жамоа ўйинчилари 21 декабрдан эътиборан янги мавсумга тайёргарликни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бошлаши эълон қилинди. Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш масаласига қаратилади. Машғулотлар 30 декабрга қадар олиб борилади. Ундан кейин Янги йил байрами муносабати билан кичик таътил эълон қилинади ва ўйинчилар 2016 йилнинг 4 январидан навбатдаги йиғинга киришишади. Мураббийлар кенгашида жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар юзага келаётганлиги маълум қилинди. Жумладан, мавсум охирида кўзини операция қилдирган катта мураббий Микола Шевченко саломатлигини тиклаб олиши учун вазифасидан озод этишларини сўраган. Унинг вазифасини эндиликда XXII Осиё ўйинларининг чемпиони, уч карра Ўзбекистон чемпиони, бир неча бор мамлакат чемпионатининг совриндори бўлган ва икки марта Ўзбекистон кубогини боши узра баланд кўтарган Февзи Давлетов бажаради. Машғулотларни ташкил этиш, рақиблар ўйинини ўрганиш, шунга яраша тайёргарлик кўриш жараёнида Февзи Ризаевичга худди унинг каби Хиросима стадионларида маҳорат кўрсатиб, Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган, беш карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ва клуб тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири бўлган Илёс Қурбоновлар ёрдам беришади. Ўз навбатида И.Қурбонов ёшлар таркибига масъул Одил Исабоевнинг ҳам ёрдамчиси сифатида ҳам фоалият юритади. Жамоага умимий раҳбарлик бош мураббий Рустам Тўхтамуродович Мирсодиқов зиммасига юклатилган. Саидов Шавкат Неъматович эса жамоа бошлиғи вазифасини бажаришда давом этади. Ўз навбатида жамоанинг асосий таркиби анъанавий равишда сақланиб қолинаётганлигини айтиб ўтиш керак. Тўғри, таркибда кичик жузъий ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Жумладан, яқинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида йиғинда иштирок этиб келган ҳужумчимиз Шоҳназар Норбеков ўз кучини яқин қўшниларимиз – Қозоғистон чемпионатида синаб кўришга қарор қилган. Жамоанинг россиялик ягона легионери Александр Ковалев ҳам ўз мамлакатига қайтишни лозим топди. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида бошланажак йиғинга янги ўйинчилар ҳам таклиф этиляпти. Аммо улардан қайси бири клубда қолади, бекободликлар сафини яна кимлар тарк этиши мумкин деган саволларга эса иккинчи йиғин давомида жавоб оламиз.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 11:59, 19.12.2015.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.