"Манчестер Юнайтед" - "Норвич" (1:2) ўйинида "қизил иблислар" ҳужумчиси Уэйн Руни клуб либосидаги юбилей 500-учрашувини ўтказди.
"Шрек" АПЛда 353, Англия кубогида 33, лига кубогида 16, Еврокубокларда 91 ва бошқа мусобақаларда 7 ўйин ўтказган.
Руни бу учрашувларда ўз ҳисобига жами 237 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.













