Кириш Регистрация

Анчелотти "Реал"нинг мураббий бўлиши мумкин бўлган уч нафар собиқ футболчисини айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал»нинг бир нечта собиқ футболчиларини санаб ўтди ва уларда мураббийлик фаолиятини бошлаш учун яхши имконият борлигини таъкидлади.

«Кроос, Каземиро ва Модрич мураббий бўлиш учун зарур бўлган барча билимларга эга. Мен ўз қарорларимни улар билан муҳокама қилиб турардим», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Cadena SER.

Тони Кроос аллақачон фаолиятини якунлаган. Германиялик футболчи 2024 йилги Европа чемпионатидан сўнг «бутсиларини михга илди». Каземиро ва Лука Модрич эса ҳали ҳам ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда — улар мос равишда «Манчестер Юнайтед» ва «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Карло Анчелотти ўтган йили «Реал»ни тарк этган эди. Шундан сўнг италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасини бошқара бошлади.

Киритилди: 05:59, 23.02.2026.
Ўқилди: 1202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.