Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Хорхе Сампаоли: «Месси ва Роналду – беназир футболчилар, аммо жаҳоннинг энг яхши футболчиси – Иньеста»

Баҳо:
+ | -

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли жаҳоннинг энг яхши футболчиси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иньеста – жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Андрес ўйинни ўқиш ва тушуниш борасида энг яхшиси.

Месси – беназир футболчи. Унинг якка ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Криштиану Роналду ҳам шунга ўхшаш, унинг ҳам ўзига яраша кучли томонлари бор.

«Барселона»нинг ҳужум чизиғидаги идеал ҳужум учлиги бир-бирини яхши тушунади. Улар биргаликда бир йилда 183та гол уришади ва барча совринларни ютиб олишда ёрдам беришади (кулади). Бу ерда мураббий кўп иш қилиши керак эмас. Бу ерда ҳамма гап футболчиларнинг маҳоратида.

Иньеста ва Хави каби футболчилар ўзларининг иқтидорларидан ташқари ўйинни ажойиб ўқий олишади ва уларнинг атрофида кучли жамоа тузилади», – дейди Сампаоли.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:22, 20.12.2015.
Ўқилди: 3515 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.