Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

"Ливерпуль" Хаби Алонсо номзоди бўйича "Реал" раҳбарияти билан боғланди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби "Реал" собиқ бош мураббии Хаби Алонсони жамоага таклиф этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, мерсисайдликлар ҳозирча испаниялик мутахассисни тайинлаш борасида бир қарорга келгани йўқ ва бу борада маълум шубҳалар мавжуд. "Қизиллар" раҳбарияти Мадрид клуби мутасаддиларининг Алонсо ҳақидаги фикрини билиш мақсадида "қаймоқранглилар" билан бевосита боғланган.

Қайд этилишича, "Ливерпуль" мураббийнинг "Реал"даги иш фаолияти, унинг услуби ва Мадрид клуби раҳбарияти у ҳақида қандай фикрда эканлиги билан қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январига қадар "Реал" бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Профессионал футболчилик фаолияти давомида эса испаниялик ярим ҳимоячи ҳам "Ливерпуль", ҳам "Реал" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 18:48, 10.05.2026.
Ўқилди: 2030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик