"Манчестер Юнайтед" устози Луи ван Гал Премьер-лига 17-турида "Норвич"га учралган мағлубият (1:2) борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Ўз майдонимизда рақибга етарлича қаршилик кўрсата олмади. Ҳозир бир нима деб ўзимни оқлаш нотўғри бўлади. "Норвич"ни ютишимиз керак эди, буни ҳамма билади.
Биз қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учрадик (1та ЕЧЛда, 2та АПЛда, таҳририят изоҳи). Бундан ҳолатлар "МЮ" билан камдан-кам рўй беради. Бошқа жамоаларни бошқарганимда ҳам шундай муаммоларга дуч келганман. Асосийси - профессионалликни сақлаб қолиш ва олдиндаги барча қийинчиликларни енгиб ўтиш керак, - ван Гал сўзларини келтиради ВВС портали.
Эслатиб ўтамиз, ушбу муваффақиятсизликдан сўнг "МЮ" тўртинчи ўриндан бешинчи ўринга пастлади.