Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида КХДРни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг иккинчи йиғинини бошлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомидаги илк назорат учрашувида КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

КХДРга қарши учрашувни Самвел Бабаян шогирдлари анча яхши бошлашди ва Игорь Сергеевнинг икки голи эвазига танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда Самвел Бабаян таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва бу иккинчи бўлимда ўз самарасини берди. Захирадан майдонга туширилган Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Икром Алибоев КХДР олимпия терма жамоаси дарвозасига биттадан тўп киритишди ва якунда терма жамоа ғалабасига ҳисса қўшишди.

Таъкидлаш жоиз, КХДР олимпия терма жамоаси футболчилари ҳам иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ва терма жамоа дарвозасидан ўрин олган Асилбек Омонов дарвозасини икки бора ишғол этишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида яна икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Режага кўра, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 декабрь куни Сурия, 27 декабрь куни эса Қатар олимпия терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви.

Дубай, БАА.

20 декбрь.

Ўзбекистон (U23) – КХДР (U23) – 4:2

Голлар: Игорь Сергеев (27, пенальти, 40), Ҳусниддин Ғофуров (53), Икром Алибоев (79).

Ўзбекистон U23: Абдумавлон Абдужалилов (Асилбек Омонов, 46), Акром Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин (Достон Турсунов, 80), Муҳсинжон Убайдуллаев, Жавоҳир Соҳибов (Қувондиқ Рўзиев, 60), Отабек Шукуров (Абдуллоҳ Олимов, 75), Достон Ҳамдамов (Ҳусниддин Ғофуров, 30), Жамшид Искандеров (с) (Икром Алибоев, 56), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов, 63), Игорь Сергеев (Жасур Ҳакимов, 57,), (Жаҳонгир Абдумўминов, 70).

Манба: the-uff.com
Киритилди: 23:09, 20.12.2015.
Ўқилди: 5478 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.