Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Таркибдаги барқарорлик – муваффақият калити

Баҳо:
+ | -

Бугун 2015 йилги мамлакат чемпионатида қатнашган тўртта энг яхши клубнинг таркибини таҳлил қилиб, худди бир йил аввалгидек, инкор этиб бўлмас иккита ҳақиқатга рўбарў келдик: юқори натижаларнинг таркибдаги барқарорлик билан узвий боғлиқлиги ҳамда асосий таркибда ўйнаган ўйинчиларнинг сифати. Шу орқали умумий хулосага келиш мумкин: кимлар юқори ўринларга муносиб эди ва бу қандай содир бўлди?

Ўзбекистон чемпиони - «Пахтакор»

Пойтахт жамоаси қаторасига иккинчи йилдирки, асосий таркибда энг кам - 20 нафар (Наврўзбек Алимов мустасно) футболчини ўйнатди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 19 нафарни ташкил этганди. Кўриб турибсиз, натижада клуб сўнгги  икки йилни чемпион сифатида якунламоқда.

Бир йил аввал ҳам «Пахтакор»нинг кам сонли вакиллари 50 фоиз ёки ундан ортиқроқ учрашувларда майдонга тушдилар. Бу гал шундай футболчилар 14 нафарни ташкил қилди. Фақат Анвар Солиев биргина баҳсни 50 фоиз ўтказмади: у 14та учрашувда асосий таркибда ўйнаган. Шу ўринда бу каби таҳлилларга биринчи бор рўбарў келаётганлар учун аниқлик киритиб ўтишни жоиз билдик.

Нима ҳисобга олинади?

Асосий таркибдаги ўйинлар, деганда футболчи майдонга чиққан ҳар қандай ҳолат инобатга олинади. У 90Қ... дақиқа бўладими, учрашувни тўлиқ ўтказадими, аҳамияти йўқ. Бошқа томондан, неча дақиқа ўйнагани ҳисобга олинади. Мазкур масалада ҳам «Пахтакор»нинг кўрсаткичлари бошқаларникидан фарқли: 12 нафар футболчи 50 фоиздан кўпроқ вақтни майдонда ўтказган.

30та ўйин - 2700 дақиқа дегани (ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт бундан мустасно). Демак, 1350 дақиқа - учрашувнинг 50 фоизига тенг. Фақатгина икки футболчи - Баҳодир Пардаев (887 дақиқа) ва Жалолиддин Машарипов (1184 дақиқа) майдонда шундан паст кўрсаткич қайд этишган. Ваҳоланки, улар мос равишда 23 ҳамда 22та баҳсда ўйнашган.

Умумий ишга ҳисса қўшиш қандай ҳисобланади?

Дастлабки 12 нафар ўйинчи билан таққослаганда, Пардаевнинг кўрсаткичлари камтарона кўриниш касб этди. Аммо асосий омил сифатида футболчининг майдонда қанча ўйнагани эмас, балки фойдали иш коэффициенти ҳисобга олинишини унутмаслик лозим. Баҳодир шу дақиқалар мобайнида 4та гол урган. Фақат Махарадзе (6), Андреев (8) ҳамда Сергеев (24) ундан кўп тўп киритишган. Шунингдек, Машарипов ва Каримов рақиблар дарвозасини 4 мартадан ишғол қилишган. Кўрсаткич борасида бироз ортда қолган икки футболчининг фойдали иш коэффициентига эътибор қаратинг! Бу ўринда уларнинг тезкор ҳужумлар уюштириш чоғидаги иштироки ҳисобга олинмаяпти.

«Пахтакор» бўйича хулоса

Ушбу клубнинг асосий таркиби мунтазам равишда жисмоний босимга дучор бўлди. Шунга қарамай, улар фойдали иш коэффициенти бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этишди, бу эътироф захирадан майдонга тушганларга ҳам тааллуқли. Ҳаттоки, «Сўғдиёна»га қарши ўйиннинг 43-дақиқасида жароҳат олган Лобановнинг ўрнига тушган Рибкин ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек, «Пахтакор» жароҳатлар туфайли мавсумнинг асосий қисмини Искандеровсиз ўтказди.

Ўз навбатида, жамоанинг аксарият вакиллари миллий термамиз ўйинларига жалб этилди. Айниқса, бу бош жамоамизнинг сўнгги 5та ўйинида яққол кўринди. Бу ўринда фақатгина ўтказилган ўйинлар эмас, балки Осиё бўйлаб парвозлар, йиғинлар ҳамда тақвимдаги ўзгаришлар, кейинчалик эса «қувиш» ва «ўзиб кетиш»ларни ҳам инобатга олиш даркор. Яъни, ички чемпионатдаги ўйинлар вақтининг ўзгаравериши ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиқтирди. Шунга қарамай, «шерлар» ниятларига етишди.

Кумуш медаль соҳиби - «Локомотив»

Улкан мақсад сари бу каби астойдил интиладиган жамоалар футболимиз тарихида кам учрайди. «Локо» юксак чўққилардан бирини забт этишга улгурди - Ўзбекистон кубоги-2014. Аммо «олтинлар» масаласи мураккаблик туғдирмоқда. «Темирйўлчилар» 2013 йилги «бронза»дан сўнг, мана иккинчи йилдирки, «кумуш» билан чекланишмоқда.

Ўтган мавсумдаги таҳлил жараёнида кимнинг қанча ўйнаганини майда деталларигача ҳисоб-китоб қилгандик. 2014 йилги чемпионатда «Локо» сафида 30 нафар футболчи майдонга тушган... ... Бу нуқталарни бир йил аввал ҳам қўйгандик. Айни дамда улар инкор этиб бўлмас ҳақиқатни исбот этаётгандек, гўё: ГАРЧИ ЖАМОА МАҲОРАТЛИ ФУТБОЛЧИЛАР ҲИСОБИГА КУЧАЙТИРИЛГАН БЎЛСА-ДА, ТАРКИБДАГИ БАРҚАРОРЛИКНИНГ ЙЎҚЛИГИ САЛБИЙ ОМИЛ САНАЛАДИ.

Шунга қарамай, «темирйўлчилар» кучли ва ажойиб ижрочилар эвазига сўнгги йилларда юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Аммо барибир, 1-ўрин учун курашда уларга таркибдаги барқарорлик етишмаяпти.

Ким қанча ўйнади?

Бу борада «Локомотив» расмий сайтида маълумот берилмаган, тез орада мазкур ҳолат ижобий тус олишидан умидвормиз. Бироқ ҳар қандай тахминий хулосалар ҳам ушбу жамоа сафида 23 нафардан ортиқ футболчи ўйнаганини кўрсатади. Буни клубнинг жорий мавсумдаги «заявка»лари яққол намоён этади. Бу номларни ҳам ўйин қайдномаси, ҳам ўйинда кўрдик. Агар ҳисоб-китобга астойдил киришсак, уларнинг сони 23 нафардан кўпроқ эканига амин бўламиз.

Аввалги йилдагиси билан солиштирганда, таркибда катта барқарорлик рўй бергани сезилади. 2014 йилги 30 нафарлик кўрсаткичга етиб борилмади. Натижа эса ўзини узоқ куттириб қўймади: ўйинлар сонини фоизга ўгирганда кўпроқ очко тўплангани кўринди. Аниқроғи, аввалги мавсумларда қайд этилган 2,46 сони 2,47га ўзгарди. Албатта, кичик фарқ, аммо шунинг ўзи олий лига баҳсларида интрига яратишга кифоя қилди: сўнгги тургача етакчини изма-из таъқиб этдилар.

«Темирйўлчилар» медаллар учун курашаётган жамоаларга қарши баҳсларда ижобий натижага эришдилар. «Бунёдкор» икки марта, «Пахтакор» ва «Насаф» эса бир мартадан мағлуб этилди. Ваҳоланки, бир йил аввал бу борада ҳам оқсашганди.

«Насаф» ва «Бунёдкор»

Бронза медали соҳиби ҳақида ҳам етарлича маълумотга эга эмасмиз. Ким нечта баҳсда майдонга тушди, неча дақиқа ўйнади, бизга қоронғу. Шундай бўлсада, асосийда ўйнаганлар сонининг «Пахтакор»дагига нисбатан кўплиги аниқ. Таркибдаги ўзгаришлар қаршиликларнинг жорий йилги чемпионатни бир текис ўтказишларига тўсқинлик қилди.

Тўғри, улар кубок соҳибига айландилар. 1Ғ8 финалдан бошлаб ҳисобласак, «Насаф» 7та ўйин ўтказди. Финалдан бошқа ҳаммаси иккита учрашувдан иборат эди, 6та баҳсдан 5тасида ғалаба қозонди. Лекин шуларнинг тўрттасида уларга биринчи лига вакиллари - «Оқ-тепа» ҳамда «Пахтакор-2» рақиблик қилишди. «Локомотив»га қарши ярим финал ўйинида эса киритилган тўплардаги фарқ қаршиликларни финалга олиб чиқди. Жиззахда ўтган ҳал қилувчи баҳс эса Рўзиқул Бердиев шогирдларининг бенефисига айланди, десак муболағага йўйманг. Айниқса, «Бунёдкор» майдонда 10 киши қолганида бу яққол сезилди.

«Бунёдкор» эса қаторасига иккинчи йил 4-ўрин билан чекланмоқда. «Қалдирғочлар»нинг асосий таркиби борасида ҳам тўлиқ статистикага эга эмасмиз. Афтидан, бу фақат чемпион жамоа учун муҳимроқдек тасаввур уйғонади. Етакчи жамоалардаги матбуот хизматларининг оқсашлари - уларнинг томорқаларига тош отилишига тенг. Маълумот нафақат журналистлар, балки ўз суюклиларининг кўрсаткичлари билан мунтазам танишишни хоҳловчи футбол жамоатчилиги ва ишқибозларни ҳам қизиқтиради.

«Насаф» ва «Бунёдкор»нинг таркибларига ҳам назар солсак, мавсум мобайнида 21 ва ундан ортиқ футболчи майдонга тушгани ойдинлашади. Бу кўрсаткич кичик ҳисоб-китоблар натижасида келиб чиқади, аслида эса бундан ҳам кўпроқни ташкил этиши муқаррар. Чунки ҳеч бўлмаганда икки ёки учта ўйинда майдонга тушган ўринбосарлар ҳам бор. Тўғри, уларнинг майдонда борлиги унчалик аҳамият касб этмагандир, аммо бу бош ғояни инкор этолмайди: асосийда кўплаб футболчилар синаб кўрилди, улар орасида эса ўйиннинг ярмидан кўпини майдонда ўтказганлари ҳам кам эмас. «Бунёдкор»нинг ўзига хос «плюс»и бор: ушбу клубнинг ёш футболчилари миллий ва олимпия термалари таркибини тўлдириш борасида «Пахтакор» билан деярли бир хил кўрсаткич қайд этишди. Бу эса сифатдан далолат. ОФКнинг ёш «қалдирғочлар»ни эътироф этиши, ушбу фикрнинг нечоғли тўғри эканига ишора.

Умумий хулоса

Бу ерда ҳам ишқибозлар нуқтаи назарига зид келиши мумкин бўлган иккита фикрни билдирамиз. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ.

1. Оз сонли футболчилар билан ўйнаш ҳаммасидан ҳам қийин.

Бу энг аввало, чарчоқ ҳамда жароҳат олиш хавфининг кучайишида намойн бўлади. Вақт танқислиги, мазкур жиҳат тикланиш жараёнига ҳам тааллуқли. Аксарият ҳолларда масъулият ортади.

2. Таркибдаги барқарорликни сақлаб қолиш, яъни иложи борича бир хил футболчиларни ўйнатиш орқали максимал натижага эришиш мумкин. Гап 11-12 эмас, балки «Пахтакор»дагидек 14 нафар ўйинчи ҳақида бормоқда. Ўз навбатида, асосий таркибга қўшилиши мумкин бўлган футболчилардан иборат кичик захира ўйинчиларини тўплаш. «Шерлар» сафида уч нафар ўйинчи захирадан майдонга тушгач, ўзларини кўрсата билишди. Улар - Солиев, Искандеров ҳамда Тожиев. Демак, умумий ҳисобда мамлакат чемпиони сафида 17 нафар футболчи ўйнади. Агар Алимовни чиқариб ташласак, яна Холмуҳаммедов (5та ўйн) ва Рибкин (1) қолишади. Мурод ҳимоячилар танқислиги безовта қилган паллаларда жамоа жонига оро кирган бўлса, Никита шеригининг йўқлигини билдирмади.

17Қ2нинг майдондаги роли сезиларли бўлди. Умумий ҳисобда эса уларнинг сони 2-4-ўринларни эгаллаган жамоаларникига нисбатан озчиликни ташкил қилди. Демак, таркибдаги бир хилликни сақлаш - муваффақият қозонишнинг муҳим омилларидан бири саналади.

Ўтган йили «шерлар»нинг чемпионлигига шубҳа кўзи билан қараганларнинг аксарияти «...кейинги мавсумда кўрамиз уларнинг ҳолини!..» қабилида фикр юритишганди. «Пахтакор» эса 2015 йилги иштироки орқали клуб тизими ажойиб тарзда йўлга қўйилганини яна бир бор исботлади. Ҳар ҳолда, бу Ўзбекистон олий лигасида яққол намоён бўлди. Чемпионатимиз савиясининг у қадар паст эмаслиги эса танқидчиларга ҳам кундек равшан. МДҲда эса етакчилар қаторида: рейтинг бўйича биз 74-ўринни эгаллаб, Россия (24), Украина (29) ҳамда Белоруссия (67)дан кейинда боряпмиз.

Дмитрий  ПОПОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:12, 21.12.2015.
Ўқилди: 4463 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.