Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатган.
Қайд этилишича, Манчестер шаҳри вакиллари португалиялик мутахассис билан алоқага чиқишган.
Мураббийнинг агенти Жорже Мендеш “қизил иблислар” ижрочи директори Эд Вудворд билан муносабатлари яхши бўлгани боис, Моуриньо жамоани бошқариш эҳтимоли юқорилиги айтилмоқда.
Моуриньонинг ўзи “Манчестер Юнайтед”да ишлашга қизиқмоқда.
Айни вақтда, "МЮ" кўрсатаётган натижалар раҳбариятни қониқтирмаяпти. Жамоа бош мураббий Луи ван Гаалга "Норвич"дан учралган мағлубиятдан кейин ультиматум қўйган. Эндиликда, "қизил иблислар" кейинги 2 турда АПЛнинг навбатдаги учрашувларидан бирида "Сток Сити" ёки "Челси" жамоаларидан бирига ютқазса, мураббий ишдан кетади.
Жозе Моуриньо ҳам "Челси" билан мавсумнинг биринчи ярмини жуда омадсиз ўтказганидан кейин (16 турдан кейин 16 ўрин) жамоа бош мураббийлигидан бўшатилганди.