Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Тоҳир Шамсиддинов туфайли корейс футболчиси мукофотга эришди!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ва “Сеул” ФК ҳимоячиси Шим Санг Мин Корея футбол ассоциациясининг махсус мукофотига сазовор бўлди.

Ушбу мукофотнинг номи “Respect” бўлиб, бу йилдан бошлаб жорий қилинди. “Respect” мукофоти “Ҳалол ўйин” мукофотига муқобил равишда ташкил этилган бўлиб, йил давомида рақибдан энг кўп жабр кўрган ва ўзини вазмин тутган футболчига берилади.

Бу мукофотнинг илк эгаси Шим Санг Мин бўлди. У бу мукофотга йил бошида Таиландда ўтказилган Қирол кубогида ҳамюртимиз Тоҳир Шамсиддиновдан калтак еган бўлса-да характер кўрсатгани учун эришди.

Эсингизда бўлса, йил бошида Таиландда ўтган Қирол кубоги доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўзаро учрашишган ва ўйиннинг 86-дақиқасида ҳамюртимиз Тоҳир Шамсиддинов рақиб ҳимоячиси Шим Санг Миннинг юзига бир неча марта мушт туширган эди. Шундан сўнг ЎФФ Корея футбол ассоциациясига узрнома юборган ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудовни вазифасидан озод қилиб, Тоҳир Шамсиддиновни 1 йил муддатга футболдан четлатган эди.

Ҳозирда Шим Санг Мин Жанубий Корея олимпия терма жамоаси таркибида Улсан йиғинида иштирок этмоқда ва январда Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига бориши кутилмоқда.

Корейс ОАВлари хабарлари асосида Отабeк ЙЎЛДОШEВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:31, 22.12.2015.
Ўқилди: 7843 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.