"Челси" жамоаси хўжайини, россиялик миллиардер Роман Абрамович жамоа бош мураббийлиги лавозимига "Бавария" устози Хосеп Гвардиолани таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатган.
Олдинроқ испаниялик "Бавария" билан шартномасини узайтирмаслигини ва 2016 йилнинг ёзида клубни тарк этишини маълум қилганди.
Хабарларда ушбу мутахассис "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед" жамоаларидан бирига ўтиши ҳақида айтилаётганди.
Daily Mail нашри хабарига кўра эса россиялик тадбиркор Гвардиолани жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантиришга тайёр.
"Челси" Жозе Моуриньони ишдан бўшатганидан сўнг, унинг ўрнига вақтинча мураббий сифатида Гуус Хиддинкни тайинлаган. Янги мавсум учун эса мураббий масаласи ҳал қилинмаган.
Мавсум якунида Гвардиоланинг "Бавария"даги бўшайдиган ўрнини Карло Анчелотти эгаллайди.