Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жозе Муориньонинг "Челси"даги сўнгги "сўзи" ва

Баҳо:
+ | -

BT Sport мураббийдан истеъфога чиқишидан олдин интервью олган экан. Лекин суҳбат Абрамовичнинг қарори эълон қилинганидан кейингина эфирга узатилди. Хўш, Жозе нима дейишни хоҳлаганди?

Ўзи ишлаган клублар ҳақида

- Мен доимо ишга боримни бераман, баъзан бунда меъёрни ҳам унутаман. Гоҳида эҳтиросга қаттиқ берилиб кетишим мумкин, аммо ҳамма жойда ўзлигимни сақлаб қолганман. Фақат «Челси»да икки муддат ишладим. Умуман, мен яна қайтишни истаган ягона клуб шу. Фаолиятимда «Интер» ҳам алоҳида ўрин тутади, «Порту»ни эса менга йўл очган жамоа сифатида ҳеч қачон унутмайман. Албатта, «Реал Мадрид»дек грандга устозлик қилганим ҳам катта ғурур бағишлайди.

Футболчилардан нима исташи ҳақида

- Шахсий фикримча, шогирдларимга мен билан бирга ишлаш ёқиши шарт. Улар ўзлари билан иш юритганлар орасида энг яхши мураббий эканлигимни тушунишлари зарур. Ўйлайманки, бу жуда муҳим. Шахс сифатида кимгадир ёқишим ёки ёқмаслигим мумкин - бу иккинчи масала. Асосийси эса, футболчилар менга қараб, рўпараларида ўз ишининг билимдони турганини ҳис этишлари керак. Мен доим олдимга бажариб бўлмас вазифаларни қўяман ва футболчилардан ҳам худди шуни талаб қиламан: «Ҳаттоки, имкони йўқ бўлса ҳам, биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт». Улар бу вазифа иложсиз эканлигини яхши тушунишади, мана, жорий мавсумга қаранг. Аммо ўйлайманки, ҳар бир ўйин ва турнирга айни шундай кайфиятда ёндашиш лозим. Ғалаба қозонишни хоҳлаш ва доимо бундай қилиш мумкинлигини билиш - энг муҳими шу.

Жорий мавсум нима рўй берди? Бу ғоят фойдали тажриба. Эҳтимол, омадсизлик мен билан бироз кечроқ содир бўлгандир. Агарда мураббийлик йўлимнинг бошида шундай муаммога йўлиққанимда эди, балки фаолиятим янада ёрқинроқ давом этармиди? Умуман, охирги натижалар ва омадсизликлар баҳонасида ҳам ўз ҳақимда, ҳам футболчилар хусусида кўп нарсаларни билиб олдим.

Англия термасидаги иш ҳақида

- Мен ҳар куни ишлашга мойилман, яъни жамоамнинг ҳафтада 3 марта майдонга тушиши ёқади. Терма жамоада эса деярли йил бўйи дам оласан. Ваҳоланки, босим анча юқори бўлади, аммо футболчилар билан майдонда алоҳида шуғулланишингга имкон йўқ.

Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпард ҳақида

- Стивен бутун фаолиятида ўз клубига содиқ қолди ва фақатгина энди Америкага кетди. У энг яхши даврини «Ливерпул»да ўтказди. Яширмайман, Стивен таклифимни рад этганида, ҳар сафар қаттиқ ранжиганман. Айниқса, 3-чорловимга ҳам эътибор қаратмаганида. Чунки бунисида сафимизга қўшилишига шубҳам йўқ эди. Лекин унинг қарорини ҳурмат қиламан. Зеро, болаликдан бошлаб, охиригача битта клубда ўйнаш шунчаки, ажойиб. Умуман, Жеррард ва Лэмпарднинг майдонда ўзларини тутишларидан доимо ҳайратланиб келганман. Дейлик, Стивен ҳимояда ҳам ўйнай оларди, заргарона тўп узатарди - хоҳ қисқа, хоҳ узоқ масофага. Яна қиёси йўқ голлар урарди. У билан биргина Фрэнк тенглашиши мумкиндир. Сизга айтсам, вақтида бир неча ҳафта давомида Англия терма жамоасини қабул қилиш ҳақида ўйлаганман. Бунда ҳаммасидан ҳам шу икки футболчининг тенгданига қўл остимда ўйнаши эҳтимоли қувонтирганди. Лекин якунда бу ишга кўнмагандим, барибир.

ЭНГ ДАҲШАТЛИ МАВСУМ

Жорий мавсум «Челси» Моуриньо бошқарувида 25та ўйин ўтказиб, улардан атиги 9тасида ғалаба қозонди. Лондонликлар нақ 44 фоиз ўйин (11 марта)да мағлубиятни тан олишди. Фарқни қаранг, «Челси» Моу устозлигида аввалги 296та ўйиннинг атиги 37та (12,5 фоиз)сини бой берганди, холос.

МОУ БАРИБИР, ЕТАКЧИ

Эътиборлиси, Моуриньо премьер-лига ўйинларида ўртача очко олиш бўйича барибир, мутлақ етакчи ҳисобланади. У ҳар бир ўйинда ўртача 2,19 очкони таъминлаган.

9та МАҒЛУБИЯТ...

Айниқса, «Челси»нинг АПЛ-2015|2016 мавсуми доирасидаги 16та ўйиндан нақ 9тасини мағлубият билан тугатгани ачинарли. Дейлик, Моуриньо аввалги 2 мавсум (нақ 76та ўйин)да айнан 9тагина ўйинни бой берганди. Португалиялик мутахассис Лондондаги биринчи даврида эса 120та ўйиндан атиги 10тасида мағлубликни тан олганди, холос.

Премьер-лигада олинган очколар

Жозе Моуриньо - 2,19 очко (1та ўйинга ўртача)

Алекс Фергюсон - 2,16 очко (1та ўйинга ўртача)

Мануэль Пеллегрини - 2,14 очко (1та ўйинга ўртача)

Карло Анчелотти - 2,07 очко (1та ўйинга ўртача)

Роберто Манчини - 2,05 очко (1та ўйинга ўртача)

Арсен Венгер - 1,93 очко (1та ўйинга ўртача)

18 декабрь ҳолати бўйича.

Моуриньо мавсум-2015|2016да

 

Турнир                                   Ў         Ю           Д             М            Т-Н          О         Очко (фоизда)

 

Англия чемпионати           16         4             3             9             18-26       15         31,25

Лига кубоги                          2           1             1             0             5-2            4           66,67

Англия суперкубоги  1    0             0             1             0-1            0           0

ЧЛ                                           6           4             1             1             13-3         13         72,22

 

Жами:                    25         9             5             11           36-32       32         42,67

Моуриньо премьер-лигада

 

Мавсум               Ў            Ю           Д             М            О   Очко (фоизда)

 

2004|2005            38           29           8             1             95    83,33

2005|2006            38           29           4             5             91    79,82

2006|2007            38           24           11           3             83    72,81

2007|2008            6             3             2             1             11    61,11

2013|2014            38           25           7             6             82    71,93

2014|2015            38           26           9             3             87    76,32

2015|2016            16           4             3             9             15    31,25

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:07, 24.12.2015.
Ўқилди: 5577 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.