Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Олмалиқ": Йил якунлари

Баҳо:
+ | -

2015 йилги футбол мавсумида "Олмалиқ" жамоаси қайд этган натижаларни бирма-бир эсга олсак.

ОКМК бош ҳомийлигида Ўзбекистон чемпионатларида "Олмалиқ" номи остида иштирок этувчи жамоаларимиз жорий мавсумда бир қатор ижобий натижаларга эришди. Жумладан футзал бўйича мамлакат чемпионатида Александр Петров бошчилигидаги жамоамиз олтин медалларга сазовор бўлди. Кубок учун курашда эса финалда Тошкентнинг "Ардус" жамоасига имконият бой берилди. Илк маротаба аёллар жамоалари ўртасида олий лигада қатнашган "Олмалиқ-W" ҳам ижобий таассурот қолдирди. Гарчи жамоа еттинчи ўрин билан чекланган бўлсада, етакчи жамоалар учун келажакда жиддий рақиб бўла олишини кўрсатди. Тошкент вилояти биринчилигида иштирок этган ёшлар жамоамиз вилоят кубоги соҳиби бўлишди. 2000 ва 2002 йилда таваллуд топган ёшлар жамоалари ҳам юқори натижа қайд этишди. Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги ёшлар жамоамиз биринчиликни 4-ўринда якунлашди. Бу жамоа тарихида янги натижа бўлди. Ўтган мавсумда ёшларимиз бешинчи ўрин билан чекланишганди. Асосий жамоамиз олдига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Максимал вазифа бажарилмаган бўлсада, жамоа қайд этган натижа раҳбариятни қаноатлантирди. Йилма-йил жамоа сифатида шаклланиб бораётган жамоамиз таркибидан бир қатор футболчиларнинг мамлакат терма жамоаларига чақирув олиб турганлиги қувонарли, албатта. Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида жамоанинг икки нафар вакили иштирок этмоқда. Диёр Туропов дастлабки йиғинда олган жароҳати сабаб иккинчи йиғинга бора олмади. Ёш иқтидорларга бўлган эътибор жамоамизда яхши йўлга қўйилганлигидан келажакда яна кўплаб футболчиларни терма жамоаларга тайёрлаб беришига ишониш мумкин.

Бир сўз билан айтганда "Олмалиқ" Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга жамоа бўлиб шаклланмоқда. Элитада 2008 йилдан буён иштирок этаётганлигини ҳисобга олсак, жамоа қайд этган натижаларни ижобий баҳолаш мумкин.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 15:27, 24.12.2015.
Ўқилди: 4116 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.