Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

«Барселона» Неймар учун «Сантос»га қўшимча маблағ тўламоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Сантос» клуби Испаниянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарни сотуви бўйича имзоланган келишувдаги бонусларни беришни истамаётгани борасида расмий баёнот билан чиқди.

Каталонияликлар шартномага кўра «Сантос»га Неймар «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарлар учлигига киргани учун 2 миллион евро бонус тўлашлари керак бўлади.

Ўтган ҳафтада «Барселона» Бразилия томонига расмий хат ёзгани, бироқ «Сантос» етиб бормасдан матбуотда пайдо ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Унда испанлар, икки клуб ўртасида Неймарнинг трансфери бўйича ҳамон тортишувлар давом этар экан, бонусни тўлаб бермасликлари ҳақида огоҳлантиришган.

«Бу яна бир шартнома шартларини бузиш саналади. Улар аслида мавжуд бўлмаган юридик тўсиқлардан [бонусни тўламаслик мақсадида] фойдаланишмоқчи».

«Барселона» ўз мажбуриятларини бажармаслик учун турли «парда ортидаги» ишларни амалга ошириб кўрмоқчи», – дейилади «Сантос» берган баёнотда.

Маълумотларга кўра, «Сантос» бу борада ФИФАга мурожаат қилиши мумкин.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 18:01, 24.12.2015.
Ўқилди: 3640 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.