Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ОТЖ. Вазифа — ОФКнинг энг кучли 3та жамоаси сафига кириш

Баҳо:
+1 | -

2016 йилда бизни, тўғрироғи, олимпия терма жамоамизни Осиё чемпионати кутиб турибди. Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида мусобақасида совринли ўринни эгаллаган 3та олимпия терма жамоа келаси йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз БААда олиб борилаётган йиғинлар чоғида бир қатор ўртоқлик учрашувлар ўтказиб, ҳар хил натижа қайд этаётган бўлса-да, асосий кучни барибир Осиё чемпионатига қаратгани билан изоҳласак бўлади. Бу ўртоқлик ўйинларидаги ғалабанинг ёки мағлубиятнинг аҳамияти йўқ, менимча. Асосийси, йиғин давомида жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатларини тўла аниқлаб олишдир ва ҳар хил тактик услубни синовдан ўтказиб  кўришдан иборатдир.

Олимпия терма жамоамизнинг мураббийлар штаби гуруҳимиздаги рақиблар — Жанубий Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари ўйинларини кўриб, керакли маълумотлар йиғиб, таҳлил қилиб боришяпти, деб ўйлайман. Шунингдек, ўз гуруҳимизда ижобий натижа қайд этиб, кейинги босқичда бизга ким рақиб бўлиши эҳтимоли бор термалар ҳам эътибордан четда қолмагандир, балким. Мусобақага тайёргарлик кўнгилдагидек ўтмоқда десак ҳам бўлади.

Шунингдек, рақиблар ҳам бизга нисбатан худди шу усулларни қўллашаётганига амин бўлмоқдамиз. Ҳар бир жамоанинг мураббийлар штаби аввало, рақибнинг ўйинларини кўриб чиқади, кейин уларга қарши тактика ишлаб чиқишади, бу табиий ҳолат.

Олимпия терма жамоамизнинг ҳозирги таркиби билан Осиё чемпионатида совринли ўринларнинг бирига эга бўлиш имкониятга эгамиз. Чунки, олимпия терма жамоамизда бир қатор футболчилар кўп йиллардан буён бирга тўп суриши бунга мисол бўла олади, деб ишонаман.

Мураббийлар штаби зиммасизга нақадар масъулиятли вазифа юклатилганини ўзлари ҳам яхши англаб турибди. Вазифа — ОФКнинг энг кучли 3та жамоаси сафига кириш ва олимпиада йўлланмасига эга чиқиш.

Ҳозиргача бизнинг бирор-бир олимпия терма жамоамиз Олимпиада ўйинларига йўлланма ололмаган. Нима бўлгандаям, биз мухлислар олимпия терма жамоамиздан умидимиз катта.

Ўзбекистон ОТЖнинг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари:

2015 йил 27 декабрь - Қатар
2016 йил 4 январь - Хитой
2016 йил 6 январь - Иордания.

 Абдумажид Қодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:04, 24.12.2015.
Ўқилди: 4670 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7167]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2840]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1888]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1754]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1686]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1586]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1566]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1529]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1523]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик