"Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу собиқ жамоадоши Зайниддин Зидан "Қироллик клуби"ни бошқаришни исташини айтиб ўтди.
"Менимча Зидан "Реал"нинг асосий жамоасини бошқаришни истайди.
Ҳозир у иккинчи жамоа билан ишламоқда. Шундай экан, биринчи жамоани бошқаришни ҳам исташи турган гап. Ҳаммаси воқеалар ривожига боғлиқ. Унга ишлаш имконини беришадими, ёки йўқ", - дейди Фигу