Хабарингиз бор, яқиндагина Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббий Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди.
Айни пайтда Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Арсенал” сафида тўп сураётган маҳоратли ярим ҳимоячи Месут Ўзил мазкур истеъфога ўз муносабатини билдириб ўтди, дея хабар бермоқда The Times нашри.
"Жозени ишдан олишганини эшитиб, жуда хайрон бўлдим. Бундай ажойиб мутахассис билан шундай воқеа содир бўлиши ҳақида ҳеч ҳам ўйламагандим. У – чиндан зўр мураббий. Ишончим комил, Жозе қаерга бормасин, ўша жамоани улкан ғалабалар томон бошлай олади. Чунки Моуриньо ўз шогирдларини муҳим ўйинларга қандай тайёрлаш лозимлигини жуда яхши билади", - дейди Ўзил.
Таъкидлаб ўтамиз, Месут Ўзил ўз вақтида Мадриднинг “Реал” клуби таркибида айнан Жозе Моуриньо қўл остида ҳаракат қилганди.