Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Йозеф Блаттер қайтадими?

Баҳо:
+ | -

ФИФА этика қўмитасининг қарори эълон қилингач, Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилиши адолатсизлик эканини таъкидлади. Қуйида унинг айрим сўзларидан иқтибос келтириб ўтамиз:

«Мендан бокс қопи сифатида фойдаланаётганларидан афсусдаман. ФИФА президенти - бокс қопи. Мазкур ҳолатнинг футболга таъсир ўтказишидан афсусдаман. Менга бундай муносабат билдиришларини кутмагандим».

«Оғзаки келишувга эришганимизни Платини иккимиздан бошқалар ҳам билганини исботловчи далилга эгаман. Этика қўмитаси буни инкор этяпти, ваҳоланки, Мишелга берилган ўша 2 млн. Швейцария франки молия қўмитаси ҳамда конгресс назоратидан ўтганди. Ҳаммаси рисоладагидек кечганди».

«Мени саккиз йилга четлатишди. Шунга қарамай, ўзим ва ФИФА учун курашаман. Саккиз йил-а... Нима учун?»

«ФИФА қоидаларига кўра, сиз ёзма ва оғзаки келишувга эришишингиз мумкин».

«Ҳозирги ҳолатимдан асло уялмайман, аксинча, афсусланяпман. Мен ўз қарашларига эга шахсман. Шундай қарашларимдан бири - ҳеч қачон пул олмаслик».

«Ўзим учун курашмаяпман. Улар мени - ФИФАга сайланган президентни босим остига олишмоқда. Ҳақ-ҳуқуқларимни тиклаш лозим».

«ФИФА президентини четлатиш ва унинг стадионга келишини тақиқлаш - нотўғри».

«Ҳаммага раҳмат. Мен албатта, қайтаман».

Ў. Умаров тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:44, 27.12.2015.
Ўқилди: 3048 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик