«Атлетико» президенти Энрике Серезо «Челси» ҳужумчиси Диего Костанинг Мадридга қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Икки йил аввалги Чемпионлар лигасининг финал баҳсидан кейин биз яна ушбу вазифани уддалашни хоҳлаймиз. Диего Симеоне ўзи хоҳлаганча жамоа бошқарувида қолиши мумкин. Умид қиламан, у ҳали узоқ вақт "Атлетико"да ишлайди ва жамоа тарихининг бир қисмига айланади.
Коста? У ҳозир "Челси" футболчиси ва у ўз эътиборини жамоа ўйинларига қаратиши лозим. Лекин баъзида футболчилар қайтишади», - деди Серезо.
Аввалроқ «Челси» ва «Атлетико» ҳужумчилар Диего Коста ва Жексон Мартинесни ўзаро алмашишлари мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.