Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Юрген КЛОПП позитив фикрлайдиган одам экан!

Баҳо:
+ | -

У жуда хушчақчақ инсон, юзидан ҳамиша табассум уфуради. Тўғри, «Ливерпуль» бош мураббийлигини қабул қилиб олгач, у омма эътиборидан бироз четда қолгандек тасаввур уйғонмоқда. Лекин шошмайлик, қишки трансферлар пайтида Юрген Клоппнинг қизиқарли харидларига гувоҳ бўлишимиз аниқ. Ҳозирча германиялик мутахассиснинг ҳаёт ақидалари билан танишиб турайлик.

«Майнц»да ўйнаганимда 800га яқин киши клубга ишқибозлик қиларди. Агар ўшанда ҳаммамиз майдонда жон берганимизда ҳам, бундан ҳеч ким хабар топмасди. Аммо биз барибир, жамоамизни севардик. «Боруссия»да ишлаган чоғларимда ҳам шундай ҳиссиётлар билан фаолият юритдим.

«Бавария» мен ва Клинсманн номзодини кўриб чиқди. Алал-оқибат Юргенни танлашди. Бундан асло хафа бўлмадим.

«Гамбург»га нима учун тўғри келмаганимни биламан. Икки йигит уйимга келишди ва мени спорт костюмида кўришди. Бироқ уларга олифта мураббий керак экан.

Мен Шварцвальдда вояга етдим. Қишлоғимизда 1500 киши яшарди. У ердан кетганимда аҳоли сони камайди.

Менда ўзим хоҳлагандан ҳам кўпроқ нарса бор: оила, пул, футбол. Ўқитувчим ва ота-онам келажагим шундай бўлишини тасаввур қила олишмаганди. Ҳаётим шу қадар мукаммалки, қандайдир трансферлар масаласида асабни бузишга тўғри келяпти.

Позитив фикрлайдиган инсонман, аммо ўзимни ғалабаларга нисбатан мағлубиятларга масъулиятли сезаман. Бу ҳиссиёт ғалаба қувончини камайтиради, мағлубият аламини оширади.

Оилам, клубим ва футболчиларим ҳақида бутун кун давомида қайғураман.

Икки опам бор. Агар учинчи фарзандлари ўғил бўлмаганида оиламизда қизлар сони янада кўпайиши аниқ эди. Асосийси, ёшлигимданоқ билдирилган ишончни оқлай бошладим.

Ўйинчиларга «Барса» иштирокидаги баҳсларни кўрсатмайман. Бу клуб футболчилари 5868-голни қандай нишонлаётганликларини йигитларим эътиборига ҳавола қиламан, холос. Каталонияликлар ўз тарихларидаги илк голни ургандай қувонишади. Ўзингда доим шундай ҳисни сақлай билишинг керак. То ўлим эшигингни қоққунича.

Мавсумлар оралиғида «Майнц» ўйинчиларини Швециядаги дарёга олиб бордим. У ерда ҳатто электр ҳам йўқ. 5 кунлик саёҳатга захира овқатларсиз йўл олгандик. Емишни ўзимиз топишимиз керак эди. Йигитларга ҳамма нарсанинг уддасидан чиқишлари мумкинлигини кўрсатмоқчи эдим. Ёрдамчим эса мени аҳмоқ, деб ўйлабди.

Биргина истак - мураббийлик ишини ҳамма нарсадан ҳам яхши билишим ва бу юмуш билан шуғулланиш жуда ёқиши мени бошқариб туради. Буни амалга ошириш имконига эга бўлишнинг ўзи катта гап. Энг ажойиб томони, бунинг учун менга яхшигина ҳақ ҳам тўлашади. Ҳозиргача бирор кун бўлмадики, эрталаб туриб пул топиш учун ишга борган бўлсам.

Футбол мураббийи сифатида фаолият бошлаганимда чемпионлик тўғрисида гап ҳам бўлмаганидан бахтиёрман. Омад тасодифий нарса.

Баъзан бошқа кишининг келажаги билан боғлиқ оғир масалани ечишимга тўғри келиб қолади. Ўйинчи янги шартномага эга бўладими ёки йўқ? Бўлғуси баҳсга кимларни «заявка» қилмаслик керак? Йигитларни ўзимга жуда яқин қабул қилганимдан ечимни топишга қийналаман. Аммо «Бўлажак ўйинда ғалабадан умид йўқ», деган хаёл менга уйқу бермаган кунлар сира ҳам бўлмаган.

Агар бирор нарсани ўзгартириб бўлмаса, бошқа ўзгартиришлар киритиш мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Бундай ёндашув эса ўзини оқламоқда - 100 фоиз кафолат бераман!

81 очко билан чемпионликни қўлга киритиш ва ўз навбатида, энг сипо жамоа бўлиб қолиш - супер натижа. Футболни мен шундай қабул қиламан. Ўзимиз ва рақибга нисбатан ҳам талабчан бўлишимизни истайман.

Одамларнинг мен ҳақимдаги гапларига қулоқ солмайман. Футболда ҳамма нарса натижага боғлиқ. Кеча ажойиб ўйнаган йигит эртага аҳмоққа айланиши мумкин, чунки унинг жамоаси кутилмаганда ютқазиб қўяди.

Қачонлардир мотивация тўғрисида китоб ўқигандим. Унда ёзилишича, россиялик сузувчи аёлни мусобақаларга гипноз ёрдамида тайёрлашган экан. Яъни, унинг ортидан наҳанг қуваётганини миясига қуйишган. Натижада, спортчининг тезлиги сезиларли даражада ошган. Аммо бошқа муаммо пайдо бўлди: дастлабки 50 метрдан кейин у бассейндан сакраб чиқиб олаверди. Бундай ҳолатда эса 200 метрликни ютолмаслиги аниқ. Энг муҳими, ортиқча мотивацияга берилмаслик.

«Боруссия» етакчилигини қўлга олганимда биринчи айтган гапим: «Агар ҳар икки ҳафтада 80000 томошабин стадионда зерикарли ўйин томоша қилса, демак биз келажакда янги арена ахтаришимизга тўғри келади.

Биз супермаркет эмасмиз, аммо грандлар футболчиларимизни сотиб олишмоқчи. Улар футболчиларга, таклиф қилаётган маблағларни тўлолмаслигимизни яхши билишади. Қанчага қурбимиз етса, шунча тўлаяпмиз ва футболчиларни йўқотмоқдамиз.

Шинжи Кагава - дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бири. «Боруссия»да унинг ҳамма нарсаси бор эди. «Манчестер Юнайтед»да эса бутун баҳс давомида 20 дақиқа майдонга тушди, холос. Яна чап қанотда! Юрагим чилпарчин бўлди.

Гётценинг трансфери ҳақида эшитиб, рафиқам билан кинога боришни бекор қилдим. Унга ҳозир жамоатчилик олдида пайдо бўлолмаслигимни айтдим.

Роберт Левандовски билан ҳеч қандай муаммо йўқ, бироқ унинг агент­ларини жамоага олмаган бўлардим.

Кубок қуръасини томоша қилмадим, зеро барибир, «Бавария»га қарши ўйнашимизни билардим. Бунинг ўрнига «Қонун ва тартиб» сериалини томоша қилдим.

Гвардиола учун янги Моуриньо бўлмоқчиман, бизнинг жамоа яқин йилларда «Бавария» учун ноқулай рақибга айланишини истайман. Агар Пеп мени натижалар учун яхши кўрмаса, бу мен учун муаммо бўлмайди.

Чак Норрис «Боруссия» таянч нуқтасида ёмон кўринмасди».

Боруссия»га 100 фоиз мос келадиган мураббий даркор. Мен айнан шу боис кетяпман. Дортмунд ислоҳотларга муҳтож.

И.ОБИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 28.12.2015.
Ўқилди: 5353 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.