"Барселона" клуби собиқ ҳамда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес "Олтин тўп" соврини борасида ўзининг фикрларини билдирди.
"Мен ҳеч қачон "Олтин тўп"ни оламан, деб ўйламаганман. Гарчи, кўпчилик буни таъкидлаган бўлса ҳам. Ахир дунё футболи тарихидаги энг кучли футболчи - Месси борку!
Шундай экан, мен умуман бу соврин ҳақида бош қотирмаганман", - дейди EFE нашри Хави сўзларини келтириб.