Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард «Челси» футболчилари бош мураббий Жозе Моуриньога қарши тил бириктиргани ҳақидаги миш-мишлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Шахсан ўзим "Челси" футболчилари билан яхши танишман. Уларнинг қандай инсон эканини биламан. Мураббийга қарши тил бириктирилганлиги ҳақида гап тарқатганлар яхши одамлар эмас. Аслида бундай эмас. Ҳеч қандай тил бириктириш бўлмаган.
Гап шундаки, жамоа керакли натижаларни қайд эта олмаганидан кейин одамлар муаммонинг сабабини қидиришга ҳаракат қилишади. Масалан, футболчиларни мураббийга қарши иш тутаётганликда айблашади. Аммо барча саволларга жавоблар футбол майдонида ётибди», — дейди Лэмпард.