"Реал" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес кейинги вақтларда жамоага нисбатан қаратилаётган танқидларга муносабатини билдириб ўтди.
Унинг фикрича, сўнгги вақтларда жамоага йўналтирилган танқид "Қироллик клуби"га қарши уюштирилган акциядир.
"Бу компания "Реал", Флорентино Перес ва менга қарши тузилган. Атрофда содир бўлаётганларнинг барчаси ҳийла натижаси ҳисобланади.
30 йилдан бери мураббийлик вазифасида ишлаб келаман. Шу вақтгача 1400дан ортиқ учрашув ўтказганман ва бундай муаммога қарши курашда тажрибага эгаман.
Бор эътиборимни ишга қаратишим лозим.
Улар мени шахсий қарашларимдан келиб чиққан ҳолда қарорлар чиқаришда айблашади. Шундан кейин миш-мишлар кўпаяди. Бу ғаразли кампания мавжудлиги очиқ ойдин кўриниб туради.
Мен ОАВларда ёзилганидан фарқли равишда футболчилар билан яхши муносабатдаман. Мен турли хабарлар билан чалғимасдан футболчиларни ўйинларга яхшироқ тайёрлаш билан банд бўлишим керак.
Жамоа таркибидаги 24 кишидан 13 нафари ҳар ҳафтада ўйиндан ташқарида қолишига тўғри келади. Одамларнинг фикрича эса захирада қоладиган футболчиларни мен ўзим уларни ёқтирмаганим учун майдонга туширмас эканман.
Ахир бир ўйинда майдонга кўпи билан 14 футболчи тушириш имкони бор.
Шуни айтишим керакки, кимдир жамоага ёки менга зарар келтириш ниятида бўлса, мен бунга қарши бирон очиқ чора кўра олмайман. Мен фақат ишлашни давом эттиришим мумкин", дейди Бенитес Goal.com нашрига.