Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўғрилик устида қўлга тушган 7 спортчи

Баҳо:
+ | -

«Sports.ru» ўғрилик устида қўлга тушган спорт юлдузларини санаб ўтди.

Давид Де Хеа
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони 1,2 фунтлик ширин кулчани ўғирлагани учун қўлга тушган. Де Хеа дўконда кулчани олгач, ҳамёнини машинада унутгани ёдига тушгани, автотураргоҳга қараб кетаётганида эса соқчилар йўлини тўсганини айтиб берган. Давидни жазолаб ўтиришмади.

Андреа Доссена
«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси супермаркетда асал ва гўшт учун пул тўламаганидан сўнг қўлга олинган эди. Полиция Доссенанинг важларини қабул қилди ва айблов эълон қилмасдан қўйиб юборди.

Майкл Картер-Уильямс
2012 йилда баскетболчи дўкондан халат ва қўлқопни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Айбловдан қочиш учун у дўконга 500 доллар тўлаган.

Жеймис Уинстон
«Тампа-Бей» квотербеки ўтган баҳорда супермаркетдан қисқичбақа ўғирлаб, қўлга тушган эди. У 20 соатлик жамоат ишлари билан жазоланди.

Глен Жонсон
Англия терма жамоаси ҳимоячиси дўкондан унитаз ўриндиғи ва қориштиргични ўмаришга уринган. Соқчилар буни сезиб қолгач, Жонсон 80 фунт жарима тўлашга мажбур бўлган.

Майк Лик
«Цинциннати Редс» бейсболчиси ҳар бири 10 долларлик олтита футболкани ўғирлагани учун ҳибсга олинган. Лик айбини тан олиб, узр сўрагач, 30 соатга жамоат ишларига маҳкум қилинди.

Женнифер Каприати
17 ёшлигида теннисчи қиз савдо марказида 15 долларлик узукни тақиб кўриб, жойига қайтариб қўймагач, қўлга олинган эди. Каприати шунчаки буни унутганини айтгач, жазоланмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:54, 30.12.2015.
Ўқилди: 7731 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.