"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг мавсум тугагач, клубни тарк этиши ҳақидаги қарорини шарҳлади.
"Гвардиола қўл остидаги ушбу мавсум биз учун энг муҳимлардан бири бўлди. Биз совринларга, кўплаб ғалабаларга эришишни истаймиз. Кейин нима бўлади, кўрамиз. Ҳар ким ўзи учун қарорни ўзи чиқаради.
Гвардиола "Барселона"даги тўртинчи мавсум ўзи учун жуда қийин бўлганини айтган эди. У клубга қачон келиб, қачон кетиш вақтини, ҳамма учун маъқул бўлган энг яхши қарор чиқаришни билади", - дейди Левандовски.