Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Барселона»нинг «4» рақам эгалари. Гвардиоладан Ракитичгача

Баҳо:
+1 | -

Яқинда «Барселона»нинг «8» рақам эгалари ҳақидаги мақолани эътиборингизга хавола этган эдик. Бу сафар Каталониялаиклар таркибида охирги 20 йил давомида «4» рақам остида тўп сурган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

Хосеп Гвардиола 
Гвардиола «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталонияликлар таркибида 1990 йилдан 2001 йилга қадар тўп сурди. Айнан у сабаб «Барса»нинг «4» рақамли футболкалари энг харидоргир футболкалар сафидан жой олди. Пеп Каталон суперклуби сафида 372 учрашувда майдонга тушиб 12 та гол урган. У жамоа билан 6 марта Ла Лигада, 4 бора Испания суперкубогида, 2 мартадан Испания кубоги ва УЕФА суперкубогида, бир мартадан Чемпионлар лигаси ва кубок эгалари кубогида зафар қучди. 

Патрик Андерссон 
2001 йили Гвардиола жамоани тарк этгач, «Барса» «Бавария»дан Патрик Андерссонни таклиф қилди. Бироқ швециялик ҳимоячи кўпчилик кутган даражада тўп сура олмади. Патрик 3 мавсум давомида Ла Лигада атиги 19 учрашувда иштирок этди. Андерссон «Барса» сафида 3 мавсум ўйнаган бўлса ҳам, бирорта совринни қўлга кирита олмаган. 

Рафаэл Маркес 
Андерссон ишончни оқлай олмагач, «Барса» раҳбарияти 2003 йилда «Монако»дан Рафаэл Маркесни сотиб олишди. Мексикалик ҳимоячи клуб учун омадли трансфер бўлди десак асло муболаға бўлмайди. Рафаэл 7 мавсум давомида 240 та учрашувда майдонга тушиб, 12 бора рақиб посбонларини ранжитган. У жамоа билан 12 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди. Жумладан икки бора Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришди. 

Францеск Фабрегас 
«Барселона» 2011 йилда ўз тарбияланувчиси бўлган Фабрегасни «Арсенал»дан сотиб олди. Сеск 3 мавсум Каталонияликлар сафида 151 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. У «Барса» билан Чемпионлар лигасидан бошқа барча турнирларда ғолиб чиқди. 

Иван Ракитич 
Фабрегас «Челси»га кетгач,»Барса»га «Севилья»дан Ракитич келди ва у Сескдан қолган рақамга эгалик қилди. Иван «Барселона» ўйин услубига тезда мослашиб кетди. У 1,5 мавсум ичида 76 ўйинда 11 гол ургани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Хорватиялик Каталонияликлар билан  Ла Лига, Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида олтин медалга сазовор бўлди. 

Фурқат Юсупов 

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:14, 30.12.2015.
Ўқилди: 4151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.