Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ла лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" 2015 йилнинг сўнгги ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Бетис"га қарши "Камп Ноу"да кечган баҳсда бир нечта эътиборга молиқ воқеалар қайд этилди.

Аввал салбий ҳолатдан бошлаймиз. Учрашувнинг 27-дақиқасида ҳакам "Бетис" дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгилади. Юқоридан етказилган тўпни дарвозабон мушти билан уриб юбориб, сўнгра бош билан тўпга интилаётган Мессига урилди. Бу тўқнашув қоидабузарлик эмас эди. 11 метрли нуқта олдига Неймар яқинлашди. Унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди ва ҳимоячи Ракитич билан тўп учун курашда дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа ўйинда ҳисоб очилди.

Лионель Месси "Барселона" сафидаги ўзининг 500-ўйинида майдонга тушди. Юбилей ўйинни у голсиз тарк эта олмасди. Бунда унга Неймар ёрдам бериб юборди. Иккала ҳужумчи икки марта "девор" ўйнаб, рақиб мудофаасини ёриб ўтди ва Лео деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Бу Мессининг "Барса" формасидаги 425-гол бўлди.

"Барселона" календарь йилда урилган голлар сони бўйича "Реал"га тегишли бўлган рекордни янгилаш учун "Бетис" дарвозасига камида 3та гол уриши керак эди. Улар бу ишни ортиғи билан бажаришди. Иккинчи бўлим бошида ва сўнгида Луис Суарес иккита гол урди. Натижада "кўк-анорранглилар"нинг 2015 йилдаги голлари сони 180тага етди. Анчелотти бошчилигидаги "Реал" 2014 йилни 178та гол билан якунлаганди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" яна жадвалнинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Луис Суарес эса 15та гол билан тўпурарлар рўйхатида карвонбоши бўлиб олди.

Каталония суперклуби 2015 йилни мана шундай тарзда юқори нотада якунлади.

Ла лига, 17-тур
Барселона – Бетис 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 29, автогол Вестерманн, 2:0 – 33 Месси, 3:0 – 46 Суарес, 4:0 – 83 Суарес.
Барселона – Браво, Вермален, Матье (Адриано, 67), Дани Алвес, Бускетс (Бартра, 57), Ракитич, Маскерано, Сержи Роберто (Мунир, 86), Неймар, Месси, Суарес.
Бетис – Адан, Вестерманн (Дигар, 36), Бруно Гонсалес (Пеццелья, 17), Молинеро, Сехудо, Варгас, Ндиайе, Петрос, Себальос, ван Вольфсвинкел, Рубен Кастро (ван дер Варт, 75).
Огоҳлантиришлар: Варгас (27), Петрос (30), Пеццелья (68), Дани Алвес (77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:41, 31.12.2015.
Ўқилди: 6364 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик