"Реал" президенти Флорентино Перес мавсум тугагач жамоада катта ўзгаришлар амалга оширмоқчи.
La Sexta телеканалининг El Chiringuito дастурида хабар қилиишича, жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилади.
Бундан ташқари, Перес умумий суммаси 200 миллион евро бўладиган 9 ўйинчини сотишни режалаштирмоқда. Клуб Криштиану Роналду ва Серхио Рамосни 60 ва 40 миллион еврога сотмоқчи, шунингдек, мадридликлар сафини Карим Бензема, Тони Кроос, Хесе, Иско, Альваро Арбелоа, Кейлор Навас ва Денис Черишев тарк этади.
Манбада айтилишича, "Реал" ёзда Давид Де Хеа ("МЮ"), Роберт Левадовски ("Бавария") ва Эден Азар ("Челси")ни сотиб олиши мумкин.