The Sun хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби қўшнилари "Манчестер Сити"га ўтиши айтилаётган "Реал" яримҳимоячиси Искони қўшиб олишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Иско ҳозирги клубида ўйин амалиётига кам эга бўлаётганидан норози ва кетишни истамоқда. Аввалроқ "шаҳарликлар" футболчи билан музокара олиб бошлагани хабар қилинган эди.