«Реал»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Иско яна бир Италия жамоаси қизиши доирасига тушди.
Tuttosport нашрининг хабар тарқатишича, «Ювентус»дан кейин "Милан" ҳам 23 ёшли испаниялик футболчини январь ойида қўлга киритмоқчи.
Манбага кўра, «Реал» Искони бошқа жамоа фақат ижара асосда беришга тайёр.
Аввалроқ «Ювентус» Иско учун 35 миллион евро беришга тайёр экани ҳақида маълумот тарқатилганди.