"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўришни истамоқда.
Испаниялик 23 ёшли футболчи Рафаэль Бенитес қўлостида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бу эса Евро-2016 арафасида футболчини хавотирга солмоқда.
Маълумотларга қараганда, Исконинг агентлари сешанба куни "Реал" президенти Флорентино Перес билан учрашишади. Унда футболчининг "Манчестер Сити"га трансферини муҳокама қилишади.
"Шаҳарликлар" Иско учун 34 миллион евро таклиф қилмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячига "ПСЖ", "Ювентус" ва "Милан" даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумот тарқатилганди.