Франция терма жамоаси бош мураббийи Раймон Доменекнинг ҳисоблашича, Зинедин Зидан "Реал" бошқарувида омадга эришади.
Унинг фикрича, Зидан биринчи навбатда жамоанинг етакчи футболчилари орасида ҳурмат қозониши керак бўлади.
"Ўйлашимча, Зидан "Реал"да барча мақсадларига эриша олади, чунки у жамоа учун янги одам эмас. У жамоа бошқарувига шунчаки бўш курсини банд қилиш учун келгани йўқ.
Ҳозир уни жамоада қандай қабул қилишлари муҳим. Менимча, ҳаммаси яхши бўлади.
Биринчи навбатда у ўз ҳиссиётларини бошқара олиши керак. ЖЧ-2006 финалида у ўз ҳиссиётларига эрк беришдан тийила олмаганди", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради L’Equipe нашри.