Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Вальверде хавотирга тушиб қолди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде иштирокидаги можароли воқеа футбол жамоатчилиги эътиборини тортди. Уругвайлик футболчи жамоадоши Орельен Тчуамени билан муштлашиб кетган.

Турли манбаларга кўра, низонинг келиб чиқишига айнан Вальверде сабабчи деб кўрилмоқда — у доимий эътирозлари билан франциялик футболчининг ғазабини қўзғатган.

Diario AS нашрининг хабар беришича, 27 ёшли Вальверде ушбу воқеа унинг шу пайтгача деярли бенуқсон бўлган обрўсига путур етказишидан хавотирда. Футболчи мазкур можаро туфайли клуб раҳбарияти унинг «Реал»га содиқлиги ва профессионализмига шубҳа билан қараши мумкинлигидан чўчимоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун «қироллик клуби» Ла Лига доирасида сафарда «Барселона»га қарши майдонга тушади. «Эл-Класико» Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 13:14, 10.05.2026.
Ўқилди: 5530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик