Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Челси» бош мураббийлик учун собиқ футболчисини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -6

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти бош мураббийлик лавозимига Филипе Луис номзодини кўриб чиқмоқда. Бразилиялик мутахассис шу йилнинг март ойи бошида «Фламенго» клубини тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «кўклар» мутасаддилари 40 ёшли мутахассисни бош мураббийликка жиддий номзод сифатида баҳоламоқда. Филипе Луис футболчилик фаолияти давомида Мадриднинг «Атлетико» клубидаги ўйинлари орқали танилган. Қизиғи шундаки, собиқ чап қанот ҳимоячиси 2014 йилда «Челси»га кўчиб ўтган, бироқ бир йилдан сўнг яна «матрасчилар» ихтиёрига қайтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби апрель ойи охирида Лиам Росеньор билан хайрлашган эди. Жамоанинг янги доимий бош мураббийи жорий мавсум якунланганидан сўнг тайинланиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:20, 10.05.2026.
Ўқилди: 2634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик